RU

Последние новости

10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  0 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  8 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  2 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  117 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0

ЖЧ-2018. Хорватия Нигерияни мағлуб этди ва гуруҳда пешқадам бўлиб олди Новости

ЖЧ-2018. Хорватия Нигерияни мағлуб этди ва гуруҳда пешқадам бўлиб олди

ЖЧ-2018 "D" гуруҳида дастлабки турнинг иккинчи ўйини ҳам ниҳоясига етди.

Унда Хорватия ва Нигерия терма жамоалари ўзаро беллашдилар.


ЖЧ-2018
"D" гуруҳи, 1-тур
"Калининград стэдиум"
Хорватия - Нигерия 2:0
Бош ҳакам:
 Сандро Рикки
Голлар: О.Этебо 32 (авт.), Л.Модрич 71 (пен.)

Хорватия: 23.Даниэл Субашич, 6.Деян Ловрен, 3.Иван Стринич, 2.Шиме Врсалько, 21.Домогой Вида, 7.Иван Ракитич, 10.Лука Модрич, 4.Иван Перишич, 18.Анте Ребич (8.Матео Ковачич, 79), 9.Андрей Крамарич (11.Марсело Брозович, 61), 17.Марио Манджукич (20.Марко Пьяца, 85).

Нигерия: 23.Фрэнсис Узохо, 5.Уильям Эконг, 12.Абдуллаҳи Шеху, 2.Брайан Идову, 6.Леон Балогун, 4.Ониние Ндиди, 8.Огенекаро Этебо, 10.Жон Оби Микел (13.Сими Нванкво, 88), 11.Виктор Мозес, 18.Алекс Ивоби (7.Аҳмед Муса, 62), 9.Одион Игало (14.Келечи Ихеаначо, 74).

Огоҳлантиришлар: И.Ракитич 31, М.Брозович 89 - Эконг 71


Хорватия

Огенекаро Этебо - 32', Лука Модрич - 71'

Чемпионат Мира. Группа D . Тур 1

17/06/2018, 01:00

0
:
2
Завершен

Нигерия

Стадион: Kaliningrad Stadium, 31136 зрителей

Главный судья: Sandro Ricci

45'
90'
30'  Иван Ракитич
32'  Огенекаро Этебо
60'  Андрей Крамарич (Марсело Брозович)
71'  Лука Модрич
78'  Анте Ребич (Матео Ковачич)
86'  Марио Манджукич (Марко Пьяца)
89'  Марсело Брозович
62'  Алекс Ивоби (Ахмед Муса)
70'  Уильям Трост-Эконг
72'  Одион Игало (Келечи Ихеаначо)
88'  Джон Оби Микел (Сими)

ЯНГИЛАШ


- Ҳар икки давлат мадҳиялари янграб ўтди.

- Бугун Хорватия анъанавий оқ-қизил либосда, Нигерия эса яшил либосда ҳаракат қилади. Бугун ҳар икки жамоа ҳам 4-2-3-1 тактик схемасида майдонга тушишди.

Учрашувга старт берилди, кеттик.

1 - Виктор Мозес биринчи жарима зарбасини ижро этди, лекин бундан ҳеч қандай фойда чиқмади.


5 - Ўйиннинг дастлабки дақиқалари бугун кескин курашларни кўп кўрамиз деган хулосани бермоқда.

11 - Очиғи ўйин кутилганидек тезкор ҳужумларга бой бўлмаяпти ҳозирча.

12 - Модрич ҳимояланаётган бир паллада тўпни олдириб қўйди. Унинг бахтига Оби Микелнинг "навес"ини Субашич ушлаб олди.

14 - Зарбаа, Перишичнинг зарбаси бироз юқоридан кетди.

16 - Бу сафар Крамаричнинг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди.


Модрич қўл аралаш елкадан фойдаланган вазият.


Хорватия - Нигерия. Учрашувдан LIVE ФОТОГАЛЕРЕЯ


22 - Игалонинг зарбасини ҳимоячи қайтариб юборди.

24 - Леон Балогуннинг бурни қонаб кетди, Крамаричдан "еган" футболчига майдон четида шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

31 - Мозесни йиқитгани учун Иван Ракитич огоҳлантирилди.

32 - Гоооооллллл, хорватлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Манжукичнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп Огенекаро Этебонинг оёғига тегиб дарвоза тўридан жой олди. Автогол.

Ракитич мана шу қўполлик учун огоҳлантирилди.


39 - Ракитичнинг пасидан кейин Крамарич бош билан зарба берди, бироз ноаниқ.

Гол киритилган вазият.

45 - Ребич Мозесни йиқитгани учун жарима зарбаси белгиланди.

Бош ҳакам Сандро Рикки биринчи бўлим якунланганини англатувчи хуштагини чалди. Танаффус!

Иккинчи бўлимга старт берилди.

47 - Биринчи бўлимда бурни қонаб кетган Леон Балогун ҳозир боши билан зарба берди, ноаниқ.

50 - Ракитичнинг жуда кучли зарбасига аниқлик етишмади.

55 - Перишичнинг пасидан кейин Ребич тепган тўпга аниқлик етишмади.

60 - Одион Игалонинг бош билан берган зарбаси аниқ, лекин дарвозабоннинг қўлига борди.

70 - Пенальти, Нигерия дарвозасига. Манжукични ушлаб қолгани учун Эконг огоҳлантирилди.

71 - Гоооооллллл, Лука Модриччч, 2:0. Лука пенальтидан иккинчи голни киритди.

Бугун мундиалда пенальтилар куни экан, бугуннинг ўзида бешинчи 11 метрлик бўлди бу. Жамоалар ўз жарима майдончаларида эҳтиётсиз бўлиб кетишмоқда.


80 - Хорватия ҳужумларни кўпайтирди.

87 - Этебонинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси узооооқларга кетди, қўшни майдонга чиқиб кетган бўлса ҳам ажаб эмас )

88 - Зарба, Мозеснинг зарбасига ҳимоячи қалқон бўлди.

90+2 - Хавфли вазияттт, Матео Ковачич деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва дарвозабоннинг ўзига тепди.

Учрашув якунланди.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика