ЖЧ-2018. Швейцария Сербия устидан иродали ғалаба қозонди
23 июн 2018 00:55
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/438086_original.jpg)
![](/upload/storage/438086_220.jpg)
ЖЧ-2018. Швейцария Сербия устидан иродали ғалаба қозонди
Учрашувдаги вазиятларни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.
Сербия Александар Митрович - 5' |
Чемпионат Мира. Группа Е . Тур 2 23/06/2018, 00:00 2
:
1
Завершен
|
Швейцария Гранит Джака - 52', Джердан Шакири - 90' |
Стадион: Kaliningrad Stadium, 33167 зрителей
Главный судья: Феликс Брих
ЖЧ-2018
"E" гуруҳи, 2-тур
"Калининград стэдиум"
Сербия - Швейцария 1:2
Бош ҳакам: Феликс Брих
Голлар: А.Митрович 5 - Г.Жака 52, Ж.Шакири 90
Сербия: 1.Владимир Стойкович, 3.Душко Тошич, 6.Бранислав Иванович, 11.Александр Коларов, 15.Никола Миленкович, 10.Душан Тадич, 4.Лука Миливоевич (18.Неманья Радонич, 81), 20.Сергей Милинкович-Савич, 21.Неманья Матич, 17.Филипп Костич (22.Адам Льяйич, 64), 9.Александр Митрович.
Швейцария: 1.Ян Зоммер, 2.Стефан Лихтштайнер, 5.Мануэль Аканжи, 13.Рикардо Родригес, 22.Фабиан Шар, 10.Гранит Жака, 11.Валон Бехрами, 14.Стивен Цубер (19.Йосип Дрмич, 90), 15.Блерим Жемаили (7.Брел Эмболо, 73), 23.Жердан Шакири, 9.Харис Сеферович (18.Марио Гавранович, 46).
Огоҳлантиришлар: С.Милинкович-Савич 33, Л.Миливоевич 39, Н.Матич 45+2, А.Митрович 88 - Ж.Шакири 90
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90 - Гооооооолллллл, Жердан Шакирииии жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда. Жердан майдон марказидан бирга-бир қочиб кетди ва Стойковични доғда қолдирди.
86 - Рикардо Родригеснинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.
84 - Гаврановичнинг зарбасини Стойкович қайтарди, лекин Гавранович тўпни қабул қилишдан олдин ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Ҳакамлар буни пайқашмади.
82 - Бранислав Иванович сал бўлмаса тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб юбориши мумкин эди.
Супер голдан бир лаҳза олдин.
77 - Шакири тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди-ю, ҳимоячини ортда қолдира олмади.
73 - Швейцария таркибида Блерам Жемаили ўрнига Брел Эмболо майдонга тушди.
64 - Сербия таркибида Костич ўрнига Адам Льяйич майдонга тушди.
58 - Зарбаааа, Жердан Шакирининг айланма зарбаси дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Швейцария ҳужумга катта куч ташламоқда.
52 - Гооооооооолллллл, Гранит Жакадан шедевр гол. Пушка. Жака тўпни тўхтатмасдан Стойкович дарвозасига "санчиб қўйди".
Иккинчи бўлим бошланди. Швейцария устози 1-бўлимда кўринмаган Сеферович ўрнига майдонга Марио Гаврановични туширди.
Биринчи бўлим якунланди.
45-1 - Тадичдан ажойиб зарба, лекин унга аниқлик етишмади.
42 - Тадич биргина ҳаракат билан икки нафар ўйинчини "хот-дог"га жўнатиб юборди.
37 - Тадичнинг 22 метрлардан тепган тўпини Зоммер ушлаб олди.
33 - Милинкович-Савич Шарга нисбатан кескин ва қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
33 - Швейцария ҳужумга зўр бермоқда, аммо ҳозирча Младен Крстайич шогирдлари устунроқ.
30 - Зарбаааа, Владимир Стойковичдан кун сейви. Жемаилининг яқин масофадан берган зарбаси бартараф этилди. Цубер ақлли пас билан Блерамни бирга-бир вазиятга чиқарди, Жемаилининг зарбасини эса Стойкович ўнг қўли билан уриб юборди.
29 - Миливоевичга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ажойиб кўриниш.
26 - Аканжининг бош билан зарбаси ноаниқ кетди.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналида учрашувдаги барча голларни кўриш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ
23 - Зарбаа, аввалига Шакири, кейин эса Лихтштайнернинг зарбалирини ҳимоячилар қайтаришди.
19 - Ҳар икки жамоа омадини ҳужумдан изламоқда. Ҳозирча серблар яхшироқ ҳаракат қилишмоқда.
Митрович киритган гол.
16 - Милинкович-Савичдан ноаниқ зарба.
5 - Гооооооооллллллл, Александр Митровиччччч иккинчи уринишда барибир ўз ниятига етди ва ҳисобни очди. Тадичнинг ўнг қанотдан чап оёқда узатган тўпини Митрович боши билан дарвозага йўллади, тезкор гол қизиқарли ўйинга ишорадек гўё.
5 - Зарбааа, Митровичнинг бош билан берган зарбасини Зоммер қайтариб қолди.
Швейцария эса оқ либосда майдонга тушган.
Бугун Сербия қизил либосда тўп тепмоқда.
Учрашув бошланди.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии