RU

Последние новости

23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  54 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  4 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  35 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Қатар учрашуви превьюси Новости

ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Қатар учрашуви превьюси

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатар футболчиларига қарши баҳс юритади.

Мазкур ўйин 28 март, сешанба куни Тошкент шаҳридаги 34 минг мухлисга мўлжалланган “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув соат 18:00 да бошланади.

Ўзаро учрашувлар

Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши 12 та беллашувда иштирок этиб, 7 марта ғалаба қозонган. 3 ўйинда қатарликлар зафар қучган ва 2 тасида томонлар муроса кўчасини танлаган. Қатар терма жамоаси Тошкентда 4 марта меҳмон бўлиб, барчасида имкониятни бой берган.


Жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 учрашув натижаси:

06.09.2016
Қатар – Ўзбекистон 0:1 | ЖЧ–2018 саралаши

06.10.2014
Қатар – Ўзбекистон 3:0 | Ўртоқлик учрашуви

18.06.2013
Ўзбекистон – Қатар 5:1 | ЖЧ–2014 саралаши

16.10.2012
Қатар – Ўзбекистон 0:1 | ЖЧ–2014 саралаши

07.01.2011
Қатар – Ўзбекистон 0:2 | Осиё Кубоги–2011



ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда 561 очко билан ФИФА рейтингида 63-поғонадан жой эгаллаб турибди. Осиё мамлакатлари орасида миллий терма жамоа Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Саудия Арабистонидан кейин олтинчи ўринда жойлашган.

Қатар терма жамоаси 415 очко билан жаҳон рейтингида 84-поғонада бормоқда. Осиё мамлакатлари орасида эса Қатар юқоридаги мамлакатлар ва БААдан кейин 8-ўринда бормоқда.



Йўқотишлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов жароҳати туфайли, Ислом Тўхтахўжаев эса сариқ карточкалари тўпланиб қолгани учун Қатарга қарши ўйинни қўйиб юборади.

Қатар сафида Буалем Хухи Эрон билан баҳсда огоҳлантириш олганди ва шу сабабли битта ўйинга дисквалификация қилинди.



Учрашув расмийлари

Учрашув бош ҳаками этиб ироқлик Муҳаммад Қосим Саррай тайинланди. Қанотларда унинг ҳамюртлари Муҳаммад Муайяд Али ва Вотҳиқ Обаид ал-Суайди ишлайди.

Тўртинчи ҳакам вазифасини ҳам ироқлик Зоид Тамер Муҳаммад бажаради. Ҳакамлар назоратчиси – Ёқуб Муҳаммад Родзали (Малайзия). Учрашув комиссари этиб ҳиндистонлик Принц Руфус тайинланди.

Гуруҳдаги вазият

ЖЧ–2018 турнирига Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-туридан кейин Эрон терма жамоаси 14 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 6-турда мағлубиятга учраган Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўринни сақлаб қолди. Сафарда Сурияга имкониятни бой берган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 9 очко билан учинчи ўринда қолди. Кейинги ўринлардан мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) терма жамоалари жой эгаллаган.

№       

Жамоа

Ўйин        

Ғалаба       

Дуранг        

Мағлубият     

Т/Н      

Очко

1

Эрон

6

4

2

0

5-0

14

2

Жанубий Корея

6

3

1

2

8-7

10

3

ЎЗБЕКИСТОН         

6

3

0

3

5-4

9

4

Сурия

6

2

2

2

2-2

8

5

Хитой

6

1

2

3

3-6

5

6

Қатар

6

1

1

4

3-7

4



Бугун, 28 март куни “А” гуруҳида, шунингдек, Эрон терма жамоаси ўз майдонида Хитойни қабул қилади. Сурия термаси эса Жанубий Корея меҳмони бўлди.

ЖЧ–2018 саралаши
“А” гуруҳи, 7-тур

Жанубий Корея – Сурия (16:00)
Эрон – Хитой (17:00)
Ўзбекистон – Қатар (18:00)

Изоҳ: Юқоридаги соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган

Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика