RU

Последние новости

15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  0 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  6 14:45Шўрпешона "тимсол"  3 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  9 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  12 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  8 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   25 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  11 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  13 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0

ЖЧ-2018. Салом Россия, салом Самара! Новости

ЖЧ-2018. Салом Россия, салом Самара!

Бир неча кун аввал “Бунёдкор” клубининг етакчи мухлислари ва мен Жаҳонгир Сотволдиев Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатига бориш учун автомобилда сафарга чиққан эдик.

Бир неча кун олдин Қозоғистоннинг Актобе шаҳридан Россиянинг Оренбург шаҳри томон йўлга чиқдик. Оренбург шаҳрига кечга яқин етиб келдик. Бизни сафаримиздан хабар топган бир неча ватандошларимиз кутиб олишди. Дўстона тушликдан сўнг Самара шаҳри сари сафаримизни давом этдирдик. Ушбу шаҳарга ташриф буюришингиз билан жаҳон чемпионати шукуҳига кириб қолганингизни билмай қоласиз. Энг асосийси, бу ерда сайёҳлар учун барча шароитлар тайёрлаб қўйилган. Шаҳарнинг ҳар бир кўчасида  волонтёрлар меҳмонлар учун беминнат хизмат кўрсатишмоқда. 

Самара шаҳрида футбол мухлислари учун ажратилган махсус “FAN ZONE” ҳудудида саёҳат қилдик. Бу ерда футбол мухлислари учун барча нарса шай. Ушбу худудга ҳар томонлама кириш мумкин. Шаҳарга кириб келишимизда бизни бир нарса жуда ҳам қувонтирди. Самаранинг ҳар бир бурчагида Ўзбекистондан ташриф буюрган футбол мухлисларини учратишиимиз мумкин. Уларнинг барчасининг қўлларида байроғимизни кўриш мумкин. Биз улар билан мулоқот қилишга муваффақ бўлдик. Яхшиси 10 мартда эшитгндан кўра 1 мартта кўрган мақул, дея сиз азизларга қуйида фотогалереяларнии тақдим этамиз.


Оренбург шаҳридаги ўзбекистонлик футбол мухлислари билан бирга


Россиянинг Самара шаҳрига кириб келдик


FIFA FAN FEST - Мухлислар учун ажратилган махсус худуд



"Крилья Советов" ва Миржалол Қосимовнинг ашаддий мухлиси билан бирга


ФИФАнинг расмий дўкони

Бразилия терма жамоасининг ашаддий мухлислари билан бирга


Жаҳон чемпионати ўйинларини турли ёшдаги мухлис ва мухлисалар катта қизиқиш билан томоша қилишмоқда


Футбол ёш, жой ва миллат танламайди!!!


Биринчи космонавт Юрий Гагаринни фазога олиб чиққан "Союз" космик кемаси!!!


Эслатиб ўтамиз, бугун Самарада "H" гуруҳидан ўрин олган Колубия - Сенегал ўйини бўлиб бўлиб ўтади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.


СОТВОЛДИЕВ Жаҳонгир Самара шаҳридан махсус

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика