RU

Последние новости

23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  11 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  14 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  9

ЖЧ-2018: Гуруҳлардаги вазиятга назар Новости

ЖЧ-2018: Гуруҳлардаги вазиятга назар

Теги :  ЖЧ-2018
ЖЧ-2018нинг иккинчи тур ўйинларига якун ясалди.

Россияда ўтаётган мундиални 3-тур олдидан расман 8 жамоа тарк этди.

Мундиални тарк этган жамоалар: Саудия Арабистони, Миср, Марокаш, Перу, Коста-Рика, Панама, Тунис, Польша.

Бу жамоалар учун 3-тур ўйинлари шунчаки расмиятчилик бўлади.

ЖЧ-2018нинг 3-тури олдидан плей-офф босқичига 6та терма жамоа муддатидан аввал йўл олди.

Нимчорак финал масаласини ҳал этган жамоалар: Россия, Уругвай, Франция, Хорватия, Англия ва Бельгия.

Қуйидаги жамоалар 3-турда гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб боришади.

Энг қизиқарли гуруҳ сифатида "D" ҳамда "F" "квартет"ларини эътироф этиш мумкин. Ушбу гуруҳларда охирги тур олдидан барча жамоаларда нимчорак финалга чиқиш имконияти сақланиб қолган.

Энг зерикарли гуруҳ дея эса "G" "квартети"ни айтиш мумкин. Бу ерда 3-тур олдидан ҳеч қандай интрига қолмади. Англия ва Бельгия барча масалани ҳал этди. Бу жамоалар сўнгги турда ўзаро ким гуруҳ ғолибига айланишини ҳал этишади. Панама ва Тунис эса аутсайдер мақомидан қочиш учун ўзаро курашишади.

Қолган гуруҳларда масала тўла ҳал бўлгани йўқ.

ЖЧ нимчорак финал босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолган терма жамоалар (18): Испания, Эрон, Португалия, Дания, Австралия, Нигерия, Исландия, Аргентина, Бразилия, Швейцария, Сербия, Мексика, Германия, Швеция, Жанубий Корея, Япония, Сенегал, Колумбия.


ЖЧ-2018. Гуруҳлар, тақвим, тўпурарлар рўйхати ва бошқалар.


P.S. Агарда жамоалар очколари бир хил бўлиб қолса, унда регламент бўйича аввало тўплар нисбати, шунда ҳам тенглик бўлса, унда қайси жамоа кўпроқ гол урганига эътибор берилади. Бу борада ҳам тенглик қайд этилса, унда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. Агарда шунда ҳам кўрсаткичлар тенг бўладиган бўлса, унда энг кам огоҳлантириш олган жамоа жадвалда юқорига кўтарилади. Барча кўрсаткичлар тенг келадиган бўлса, унда ФИФА қўр қуръа орқали ғолибни аниқлайди.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика