RU

Последние новости

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  9 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  6 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  140 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

ЖЧ-2018. Барчани қайғуга солган нома… Новости

ЖЧ-2018. Барчани қайғуга солган нома…

Жароҳати туфайли ЖЧда иштирок этолмайдиган ўйинчи ҳиссиётлари билан бўлишди.

Колумбия терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Франк Фабра бироз вақт олдин тиззасидан олган жароҳати туфайли Жаҳон Чемпионатига боролмаслигини эшитганингиз аниқ. Бундан тушкунликка тушган Франк инстаграмдаги шахсий саҳифаси орқали қуйидаги ички кечинмалари билан бўлишди:

“Бу Колумбиянинг Нечи шаҳри кўчаларида ялангоёқ югириб юрган болакайнинг орзуси эди. Хуан Куадрадо ва Хамес Родригеснинг ўйинлари, Давид Оспинанинг сейвлари, Абель Агилар ва Карлос Санчеснинг майдон марказидаги ҳаракатлари, ўтган Жаҳон Чемпионатида Зуньига, Сантьяго Арьяса ва Пабло Армеронинг пасларидан ҳайратланган ва танаси жунбушга келган болакай шу турнирнинг бир бўлаги бўлишни орзу қиларди.

Мен бу учун қаттиқ курашдим, ўз устимда тинимсиз ишладим, энг яхши ўйинчи бўлишга интилдим. Ҳозир эса юрагим майда-майда бўлакларга бўлиниб кетди. Орзуларим томон етаклайдиган эшик олдида турибман. Бироқ, унга яқин боролмаяпман. Бу жуда оғир.

Лекин ишончим сўнмади. Яратган эгамга бўлган кучли ишончим. У мени бахтли ва мағрур қила олди. Демак, буёғига ҳам ўзи менга куч ато этади. Мен бу вазиятдан чиқоламан. Бунга Радамель Фалькао ёрқин мисол бўла олади. Улар буни эплади. У ҳолда мен ҳам бунинг уддасидан чиқоламан.

Оила аъзоларим, севган қизим, дўстларим ва терма жамоадаги ҳамкасбларимга ташаккур. Улар ҳамиша ёнимда ва доим мени қўллаб-қувватлашади. Дилимдаги барча гапларимни айтгим келяпти. Аммо ҳаммасини сўз билан ифодалаб беролмайман. Орзум ҳамон мен билан. Яратган эгамга бўлган ишончим туфайли ҳали барча ниятларимга эришаман!”


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика