RU

Последние новости

00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  1 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  5 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  5 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  2 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  33 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  4 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  3 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  2 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  6

"Жайхун" — "Қизириқ" ўйинидан сўнг бош мураббийлар нима деди? Новости

"Жайхун" — "Қизириқ" ўйинидан сўнг бош мураббийлар нима деди?

Ўзбекистон кубоги 1-тур доирасида "Жайхун" — "Қизириқ" (2:2) ўйини бўлиб ўтди.

Марат Ауезниязов ("Жайхун" бош мураббийи): "Мавсумнинг илк ўйини оғир ўтди"

Ўйин ҳақида

- Мавсумнинг биринчи учрашуви бўлгани боис бугунги ўйин давомида қийинчиликларга дуч келдик. "Қизириқ" жамоаси бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Индивидуал хатоларимиз бўлди. Камчиликларимизни кўриб олдик, уларни устида ишлаймиз.

- Бугун ўрта чизиқда фаоллик йўқдек туюлди...

- Тўғри, кўп йигитлар кутилганидек ўйнаб бера олишмади. Хатоларимиз йўқ эмас. Олдинги чизиқда Жавлон Примбетов ёмон ўйнамади. Ишлашда давом этамиз.




Элдор Бойматов ("Қизириқ" бош мураббийи): "Қизириқ" жамоаси трамплин вазифасини ўтаб беради"

Ўйин ҳақида

- "Жайҳун" жамоаси учрашувга жиддий тайёргарлик кўришини билардик. Бу жамоа ўтган мавсумда ҳам яхши натижаларни кўрсатганди. Яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимда озроқ фаоллигимиз кўринмади. Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик, голлар урдик. "Жайҳун" жамоасига навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Узоқ йўл жамоага қандай таъсир кўрсатди?

- Узоқ йўлни баҳона қилишимиз нотўғри бўлади. Майдонда барча бир хил. Бу ерга етиб келгунча 17 соат юриб келдик. Иккинчи бўлимда йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди. Охиригача ҳаракат қилишгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

- Жамоанинг молиявий холати қандай?

- Жамоада молиявий имконият зўр. Кундан-кунга имкониятларимиз ошиб бормоқда. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаётганликлари учун Жасур ака Раҳимовга миннатдорчилик билдирамиз. У киши яқинда бизга замонавий автобус туҳфа этилишини айтиб ўтди.

"Қизириқ" катта футболга трамплин вазифасини ўтаб беради. "Сурхон" клубига иқтидорли футболчиларни тайёрлаб етказиб берамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

   
14 апр 20:41:01
Димка!
Кизирик газни боссссссс
   
14 апр 20:29:27
Исламов Т.Б
Кизирик жамоасига омад.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика