RU

Последние новости

18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  3 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  30 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   43 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  10 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  6

Жавоҳир Сидиқов: "Осиё Кубогида осон рақибнинг ўзи йўқ" Новости

Жавоҳир Сидиқов: "Осиё Кубогида осон рақибнинг ўзи йўқ"

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Уммон (2:1) учрашувидан сўнг Жавоҳир Сидиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жавоҳир аввало бугунги ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида фикларингизни баён қилсангиз.
- Табрик учун раҳмат. Бугун биз жуда қийин ўтказдик. Сабаби катта турнирдаги илк ўйинимиз, қолаверса  биз салкам икки ой биронта ўйинда майдонга тушмадик. Уммон терма жамоаси ҳам бизга етарлича ташвиш келтирди. Улар ҳам мухлислари қаршисида ғалаба қозонишни исташди. Асосийси эса муҳим уч очкони қўлга киритдик. Бундан учун хурсандман

- Ўзбекистон миллий терма жамоасида илк расмий ўйинда майдонга тушдингиз. Асосий таркибдан жой олганингизни билганингизда кўнглингиздан нималар ўтди?
- Албатта миллий терма жамоа либосини кийганингизда одамда бошқача ҳис-ҳаяжон бўлади. Миллий терма жамоа таркибда илк марта асосий таркибда расмий ўйинда майдонга тушдим. Бошида озгина ҳаяжон бўлди, лекин проффесионал футболчи бундай ҳаяжонни енгиб ўтиши керак. Бу ҳаяжон ўйинимга бироз таъсир ўтказди, ўйинимдан қониқмадим. Энди ҳаракатларимни кузатиб борган устозларимдан фикрларини сўраб, ўз устимда янада кўпроқ ишлайман.



- Одил Аҳмедов гол киритган стандарт вазият ҳақида фикрингизни билдирсангиз...
- Бу вазият олдиндан машғулотларда бир неча бор ишланган эди. Мураббийимиз ўйинда шундай имконият бўлишини айтиб ўтган ва кеча ҳам шундай стандартлар устида ишлаган эдик.

- Бизни олдинда Туркманистон терма жамоаси билан ўйин кутиб турибди. Бугун Турманистонлик футболчилар Япония дарвозасига иккита гол киритишни уддалашди.
- Сизни тушундим. Бу Осиё Кубогида осон рақибнинг ўзи йўқ. Кўряпмизки бу турнирда Австралия ютқазиб қўйди, Ҳиндистон терма жамоаси Таиландни қандай аҳволга солди. Шунинг учун биз ҳар бир рақибга ҳурмат билан қараб ўйинимизни кучайтириб боришимиз керак. Туркманистон терма жамоаси билан бўладиган ўйинда бизга ғалаба жуда муҳим. Биз у ўйинда натижа учун ўйнаймиз.

- Мухлисларга тилакларингиз.
- Бугун бизни стадионда қўллаб турган, ватанимизда туриб қўллаб турган мухлисларимизга ўзимни миннатдорлигимни билдираман. Айниқса қўқонлик мухлисларимизга алоҳида саломларимизни етказасиз. Бугун стадионда Қўқондан келган таниш чеҳраларни ҳам учратдим. Мени миллий терма даражасидаги футболчи бўлишимда уларнинг ҳиссалари беқиёс.



Акрамжон Мамадалиев Шаржадан маҳсус.


Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика