RU

Последние новости

14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  3 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  10 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   22 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  24 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак" Новости

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак"

Жорий йилда ОФК кубоги гуруҳ босқичида юртимиз шарафини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси ҳимоя қилди.

"Е" квартетида ЦСКА, "Алтин Аср" ва "Нефтчи" билан кейинги босқич йўлланмаси учун курашган вакилларимиз амалда вазифани аъло даражада уддалашди. Айни кунларда жамоа "Қизилқум" билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Тожикистонда ўтган турнир таассуротлари ва бўлажак ўйин олдидан "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамоновга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- "Сўғдиёна"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклаймиз. Рақиблар даражасидан келиб чиқиб айтганда ўйинлар қанчалик енгил ва қийин ўтди?

- ОФК кубогида нафақат Жиззах, балки бутун Ўзбекистон бизни қўллаб-қувватлаб туришини сездик. Сўнгги учрашувда Самарқанддан ҳам ишқибозлар ташриф буюришди. Худога шукур барча ўйинларда ғалаба қозондик. Қийин томони шуки, биласиз суъний майдонда тўп тепиш осон эмас. Муҳими жиддий жароҳатлар кузатилгани йўқ. 

- Таркибдаги футболчиларнинг тажрибаси ва маҳорати бобида "СЎғдиёна" рақибларидан устун ҳисобланарди...

- Битта ўйиндан иборат мусобақаларда ҳар бир жамоа бор кучини ишга солади. Бундай паллада кучли ёки кучсиз деган гаплар иккинчи даражага тушади. Бордик, ўйнадик ва ютдик. 

- Жасур Ҳасановнинг жамоадаги ва майдондаги ўрни ҳақида...

- Кўряпсиз, жамоамиз етакчиси ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Бундай спорт формада яна 3-4 йил бемалол ўйнай оладилар. Жасур Ҳасанов майдонда футболчиларни қандай руҳлантиришни билади.  

- Навбатдаги босқичда "Хўжанд" рақиблик қилади...

- Ҳозирда фақат "Қизилқум" билан учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. "Хўжанд"га қарши учрашувга ҳали вақт бор. Ўйлайманки, муносиб тайёргарлик кўрамиз. 

- Чемпионлик йўлидаги курашда ким ғолиб чиқиши мумкин?

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. "Сўғдиёна" йилдан-йилга ўсишга эришиб бормоқда. Биз навбатдаги қадамни ташлашимиз керак. Бунинг учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика