RU

Последние новости

22:07Норвегия клуби дарвозабони ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди ва уйига 4 "флейка" тухум билан қайтди  4 21:27Руни кўчада ҳожатини чиқаргани учун жаримага тортилиши мумкин  10 20:53U21 биринчилиги. "Бунёдкор"дан 7та гол, "Пахтакор"дан мағлубият, "Қўқон-1912"дан яна камбэк ва бошқа натижалар  0 19:51"Манчестер Сити" мухлислари чипта сиёсатига қарши норозилик намойиши уюштирмоқчи  2 19:25"Ливерпуль" Италия терма жамоаси ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  4 19:00Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  7 18:50"Футбол олами". "Пахтакор"да яна мағлубият, Жиззахда сенсация, "Нефтчи"да яна дуранг  5 18:20Саудия Арабистони клублари Винисиусга Роналдуникидек шартнома таклиф қилмоқда  4 17:59"Милан" ярим ҳимоячиси касалхонага ётқизилди  0 17:35"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" тажрибали футболчисини сотиб олмоқчи  4 17:06"Челси" юлдузига айланган МЮ мухлиси!  1 16:35Иско: "Бетис" Антонини сотиб олиш учун краудфандингни ишга тушириши керак"  2 16:07Алонсо "Реал" бош мураббийи бўлишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 15:38Месси кумирлари ҳақида гапирди  25 15:11Котрина Кулбите Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Хитойдаги мусобақада иштирок этадиган таркибини эълон қилди​  11

Жавоҳир Эсонқулов: “Футболчилик фаолиятимни Россияда бошлаганман” Новости

Жавоҳир Эсонқулов: “Футболчилик фаолиятимни Россияда бошлаганман”

Бу йил Бекободнинг “Металлург” клубида ўзини кўрсатаётган ёш ҳужумчи Жавоҳир Эсонқулов кўпчиликнинг эътиборига туша олди.

“Бунёдкор”дан ижарага олинган Эсонқулов дебют мавсумдаёқ олий лигада “Машъал”, “Қўқон-1912” ва “Андижон” клублари дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Шу боис дастлабки давра кашфиётларидан бирига айланган ҳужумчи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- 1997 йилда Сурхондарё вилоятида туғилганман, - деб гап бошлади Жавоҳир Эсонқулов. 8 ёшимда оиламиз билан маълум сабабларга кўра Россияга кўчиб кетганмиз. Футболга айнан Россияда кириб келганман. 10 ёшимда Тимур исмли дўстим мени Саратовнинг “Локомотив” клубига олиб борганди. Подметалин Сергей Александрович қўл остида ушбу жамоада футбол сир-асрорларини ўрганишни бошлаганман. 16 ёшга қадар айнан Россияда футбол ўйнаганман.

- Ўзбекистонга қайтгач нима билан шуғуллангансиз?

- Қайсидир клубга ўтишга уринганман. Дастлаб “Қизилқум” клуби кўригида қатнашганман. Бироқ у ерда менга ҳали ёшсан дейишганди. Кейинроқ “Насаф”га бордим. У ерда 3 ой машғулотларда қатнашганман. Аммо мураббийлар билан муносабатим яхши бўлмагач Қаршидан ҳам кетишга мажбур бўлганман. Сурхондарёга қайтиб ўша ерда шунчаки машғулотлар ва турли футбол ўйинларида иштирок этиб турардим. Бир кун менга исми номаълум бўлган ҳакам ўзимни “Пахтакор” ёки “Бунёдкор”да синаб кўришимни маслаҳат берган. Тўғриси ушбу ҳакамнинг исмини ҳалигача билмайман. Ўз ўрнида шу кишига жуда катта раҳмат айтиб ўтмоқчиман.

Ўзим “Пахтакор”га кўчиб ўтишни истагандим, сабаби “Бунёдкор” футболчилари менга қандайдир ўзига бино қўйгандек туюларди. Амаким мени “қалдирғочлар” сафига ўтишга кўндирганди.

- “Бунёдкор”да ким сизни синовдан ўтказган?

- Ким Дмитрий Макарович. Шу даражага чиқишмда Россиядаги устозимнинг ва айнан Дмитрий Макровичнинг хиссалари жуда катта бўлди деб бемалол айта оламан. Уч йилдан буён “Бунёдкор” аъзосиман.


- Ўтган йил ёшлар жамоасида ўйнагандингиз тўғрими?
- Дастлаб “Бунёдкор-2” сафида биринчи лигада ўйнадим. Иккинчи даврада мураббийлар мени ёшлар жамоасига чақиришди.

- Бу йил бошида “Бунёдкор”нинг асосий таркиби билан шуғулландингиз. Бироқ сизни “Металлург”га ижарага беришди. Хафа бўлдингизми?

- Албатта бошида мени жамоада олиб қолишмаганидан жуда хафа бўлдим. Бироқ кейинчалик улар тўғри қилишганини тушуниб етдим. Ўйин амалиётига эга бўлишим учун “Металлург”га ижарага беришгани ойдинлашди. Олий лигада дебют қилдим ва голлар уришга муваффақ бўлдим. Озми кўпми тажриба тўплаяпман. Худо хоҳласа кейинги йилда “Бунёдкор” сафида ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- “Металлург” клуби ҳақида нима дея оласиз?

- Жамоа ажойиб. Футболчилар ва мураббийлар ўртасида соғлом муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Мендан катта футболчилар доим мени қўллаб-қувватлашади. Жамоанинг барча аъзолари меҳнаткаш. Бу жамоада ўзига бино қўйган футболчилар йўқ, барча ўз устида ишлайди ва асосий таркибда тушишга ҳақли бўлсагина майдонга тушади.  Мураббийларга менга ишонишгани ва майдонга туширишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бу даражага чиқишимда “Металлург” мураббийларининг хизмати ҳам катта роль ўйнади.

- “Металлург”да қанот ҳужумчиси сифатида ўйнаяпмсиз. Доим шу позицияда тўп тепганмисиз?

- Йўқ, “Бунёдкор”да марказий ҳужумда ҳаракат қилганман. Аммо бу жойда ўйнаш ўзим учун ноқулай эди. Сабаби марказда сени доим икки ҳимоячи қўриқлайди. Менга эса тўп билан кўпроқ муомала қилиш ёқади. Қанотда ўйнасам бундай имконият кўпроқ бўлади.

- Хорижда қайси футболчининг ҳаракатларига ҳавас қиласиз?

- Асосан ҳужумчиларнинг ўйинларини кузатишни ёқтираман. Улар орасида португалиялик Криштиану Роналду ва италиялик Марио Балотеллининг ўйинлари кўпроқ ёқади.

- Характерингиз Балотеллига ўхшамайдими?

- Ўхшайди. Худди у каби майдонда ҳеч кимдан қўрқмайман, мен учун ўйин вақтида ҳеч қандай авторитет футболчи йўқ. Бироқ ҳаётда Марио синагри инжиқ ва қайсар эмасман.

- Россия ва Ўзбекистондаги футболнинг фарқи ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистонда барча футболчилар техник томонлама кучли. Россияда эса кўпчилик бақувват ва бўйдор. У ерда асосан тўп учун кураш кечади, Ўзбекистонда эса кўпроқ пас билан ўйналади.


- Сизни ёшлар терма жамоасига чақириб туришибдими?
- Ҳа. Ўтган ой Тошкентда бўлган йиғинга чақиришганди. Бироқ охирги йиғинга таклиф қилишмади. Демак ўз устимда янада кўпроқ ишлашим керак экан. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида кўплаб қобилиятли футболчилар бор. Терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш мен учун доим шараф.

- Кўпчилик сизни олий лигада биринчи давранинг кашфиётларидан бири деб ҳисобламоқда. Ўзингиз кимларни кашфиёт дея оласиз?

- “Насаф” ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовнинг ўйинлари ёқди. Яна бир футболчи бора, бироқ у ҳозирча олий лигада майдонга тушгани йўқ. “Бунёдкор” аъзоси Санжар Қодирқуловга ҳозирча мураббийлар имконият беришмади. Агар уни майдонга туширишса албатта ишончни оқлайди деб ўйлайман.
 
- Жавоҳир Эсонқуловнинг энг катта орзуси нима?

- Мадриднинг “Реал” клубида ўйнаш. Балки кўпчилик устимдан кулар лекин ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Орзумга эришиш учун ҳар куни меҳнат қилишга тайёрман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика