RU

Последние новости

12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   9 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  9 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  16 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  17

Жавоҳир Алижонов: "Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман" Новости

Жавоҳир Алижонов: "Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман"

Бугун профессионал футболдаги илк голини уриб, "Локомотив"нинг ғалабасини таъминлаган ёш футболчимиз Жавоҳир Алижонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Оғир, қийин ўйинни ўтказдик. Барча футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашиб, ғалаба учун интилди. Ҳудога шукур, муваффақият қозондик.

- Голни нишонлаганингиз ҳақида гапирсангиз. Нега ундай услубда нишонладингиз?
- Бу тасодифан бўлди. Ҳиссиётларга берилиб кетдим. Ҳатто ўзим ҳам бундай нишонлиман деб ўйламагандим. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Бундай пайтда нима қилаётганимни ўзим ҳам тушунмай қолдим.

- Нега алмаштириш сўрадингиз? Аҳволингиз яхшими?
- Оёғимнинг орқа мушаклари тортишиб қолди, тўғриси, югуришга бироз қийналиб қолдим. Ҳозир яхши ҳолатдаман.

- Ўйиндан кейин оила аъзоларингиздан ким сизга биринчи бўлиб қўнғироқ қилиб табриклади?
- Онажоним. Доимий равишда мени қўллаб-қувватлайдиган меҳрибоним. Албатта, бундан кейин ҳам қаттиқ ҳаракат қиламан, кўпроқ голлар уришга интиламан. Шу ўринда, ушбу голимни раҳматли тоғамга бағишлайман. Улар кичкиналигимда мени яхши кўрардилар, энг яқин инсонларимдан бири эдилар. Улар футболга энди бориб юрган пайтларимда менга доим далда бўлганлар. Уларни ёддан чиқара олмайман.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика