Жавлон Мирабдуллаев катта футболга қайтди
26 фев 2021 21:45
Новости
Жавлон Мирабдуллаев катта футболга қайтди
Бугун ЎзПФЛ эълон қилган рўйхатга кўра клуб, қуйидаги футболчиларни рўйхатдан ўтказди.
Кўриниб турибдики, уларнинг орасида мухлисларга жуда яхши таниш бўлган Жавлон Мирабдуллаев ҳам бор. Футболчининг сўнгги жамоаси "Бунёдкор" бўлган, у жароҳат сабаб 2017 йилги мавсумдан сўнг катта футбол билан хайрлашган эди. Боз устига "Металлург" унинг учун бегона эмас. Жавлон 2014 йилнинг иккинчи ярими ва 2015 йилни тўлиқ бекободликлар сафида ўтказган. Ундан аввал эса бир давра "Андижон"да тўп тепганди. 2016 йил "Бунёдкор"га қайтган футболчи 1та ўйинда майдонга тушган ва жароҳат сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборганди.
Эслатиб ўтамиз, Жавлон Мирабдуллаев 2010 йил Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида Тошкентдаги Осиё чемпионатида кумуш медалларига эга чиққан. 2011 йил эса Мексикадаги U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этганди.
Комментарии