RU

Последние новости

20:35Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  0 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  7 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  5 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  6 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1

Жавлон Иброҳимов янги мавсумни қайси жамоада бошлайди? (интервью) Новости

Жавлон Иброҳимов янги мавсумни қайси жамоада бошлайди? (интервью)

Ўтган мавсум ички чемпионатимизда бир қатор футболчилар кўриниш беришгани йўқ.

Улардан бири ўз вақтида "Бунёдкор"да ёрқин ўйинлар кўрсатган Жавлон Иброҳимовдир. Унинг сўнгги жамоаси "Навбаҳор" бўлиб турибди. Тўғри ўтган мавсум бошида уни Тожикистонинг "Истиқлол" жамоаси машғулотларида кўрган эдик. Лекин икки томон ҳамкорликни давом эттиришгани йўқ. Ярим ҳимоячи биз билан суҳбатда мазкур мавзуларга тўхталиб ўтди.

- "Бунёдкор" билан ўртангиздаги можаро халқаро спорт арбитраж судига қадар борди. Айни пайтда клуб билан муаммони ҳал қилдингизми?
- Ҳа. Ушбу масала ҳал бўлиш арафасида. 15 декабрь куни онлайн тарзда суд жараёни бўлиб ўтди. Эндиликда охирги қарор чиқиши қолди. Қачонлиги эса номаълум. 

- Ўтган мавсум сизни бирор жамоада кўрганимиз йўқ. Қишда Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси йиғинида қатнашдингиз. Бироқ жамоада қолганингиз йўқ...
- Ўша паллада маслаҳат берадиган, охирги гапни гапирадиган отам йўқ эдилар. Оилавий сабабларга кўра шундай бўлиб қолди. Отамнинг вафотларидан сўнг онам хориж жамоаларига боришимга руҳсат бермадилар. "Истиқлол" жамоасига кўрик учун бормаганман. Анталияга келишимни сўрашди. Шартномага қўл қўйиш учун бордим. У ерга борганимдан сўнг бошқача гап-сўзлар бўлди.  Якунда келиша олмадик. Жуда кўп хориж жамоаларидан келиб тушган чорловларга рад жавобини бердим. 

- Сўнгги йилларда фаолиятингиздаги пасайиш нима билан боғлиқ?
- Мураббийлар мунтазам асосий таркибга қўймаслиги ва ишонч билдирмаслиги билан боғлиқ. 1-2 та учрашувда 90 дақиқа ўйнайман, кейин 3та ўйин захирада ўтираман. Барқарор тўп тепа олмадим. 

- Бу йил сизни қайси жамоада кўришимиз мумкин?
- Насиб қилган жамоада ўйнайман. Ҳозир вариантларни кўриб чиқяпман 

- Четдан кузатган инсон сифатида ўтган мавсумдаги чемпионатимиз ҳақида фикрингиз қандай?
- "Пахтакор"нинг чемпион бўлиши аниқ эди. Менга "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" жамоаларининг ўзгаргани ёқди. Албатта ҳозирги кунда "Насаф" молиявий томондан яхши бўлмасада, яхши натижаларга эриша олди. 

- "Бунёдкор"дан кейин қайси жамоага ўтиш хато қарор эди?
- "Бунёдкор"да 2018 йил жуда яхши мавсум ўтказдим. Кўп жамоалардан таклифлар бўлди. Легионер бўлишимни отам истагандилар. Уларнинг орзулари эди. Ушбу қароримни хато, деб ўйламайман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика