RU

Последние новости

22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  2 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  208 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  62 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  16 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  4 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  14 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  8 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3

Жавлон Гусейнов: "Индонезияга Европа футбол стандарти кириб келмоқда" Новости

Жавлон Гусейнов: "Индонезияга Европа футбол стандарти кириб келмоқда"

Индонезиянинг "Персита Тангеранг" клубининг ўзбекистонлик футболчиси Жавлон Гусейнов Индонезияга йўл олиши, футбол даражаси ҳамда U-17 жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фаолиятингиз давомида Ўзбекистоннинг кўплаб жамоаларида тўп тепгансиз. Охиргиси эса ОКМК бўлган. Индонезияга кетишингиз қандай содир бўлди? Нега Ўзбекистон кубогини қўлган киритган жамоани тарк этишга қарор қилдингиз?

- ОКМКда ўйнаб юрган кезларим мавсум якунига етгач, дастлаб Малайзиядан таклифлар бўлди. Бироқ у ерда тўпиғимдан жароҳат олганим сабабли ортга қайтишга мажбур бўлдим. Кейинчалик агентим томонидан Индонезияга йўл олиш имкони пайдо бўлди. Олмақлиқликлардан эса янги битим борасида таклиф тушмади. Шу сабабли кейинги тўрт йилни "Борнео" клубида ўтказдим.

- Индонезияга кўникишда қандай қийинчиликларга дуч келгансиз, ҳозир мослашиб кетдингизми?

- Дастлабки даврда озиқ-овқат масаласида қийинчиликлар бўлди. Шароит тақозоси билан ўшанда бўйдоқ бўлганим учун YouTube платформаси орқали таом тайёрлашни ўргандим. Ҳозир палов ва бошқа ўзбек таомларини ҳам тайёрлай оламан. Бошқа тарафлама қийинчиликка дуч келмаганман. Сабаби, маҳаллий аҳоли очиқкўнгил экан, улар хориждан ташриф буюрган футболчиларни яхши кутиб олишади. Жамоадошларим билан тезда тил топишиб кетганман.   

- Индонезия футболининг Ўзбекистондан устунликлари ва камчиликлари ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Ўзбек футболи кўп жабҳада Индонезия футболидан устун. Бироқ бу ерда "миллионлар ўйини" жадал ривожланмоқда. Индонезия футбол ассоциацияси президенти Эрик Тоҳир катта ўзгаришларга қўл урмоқда. У "Интер" раҳбари сифатида фаолият олиб борган ва бу тажрибаси орқали Европа стандартини мамлакатга олиб киряпти. Мамлакатдаги яна бир яхши жиҳат — футболчиларга маоши ўз вақтида берилади. Шунингдек, медиа фаолияти жудаям ажойиб. Қолган жабҳаларда эса Ўзбекистон футболи устун туради. 

- Яқинда ушбу мамлакатда 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Ушбу турнирга тайёргарлик қандай кечмоқда? Кўчаларда мундиал муҳитини ҳис қилиш мумкинми?

- Юқорида таъкидлаганимдек, юқори даражадаги медиа кучи туфайли ижтимоий тармоқлар ва телевиденияларда тарғиботлар амалга оширилмоқда. Бироқ стадионни яқин ҳудудларни инобатга олмаса, кўчаларда мундиал муҳитини ҳис қилиш қийин. Эҳтимол, 17 ёшлилар тоифасида бўлгани учун бу борада катта эътибор қаратилмаётгандир. 

- Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистонлик ўсмирларнинг Корея ва Саудия Арабистонига қарши ўйинларини томоша қилдим. Жамоадан яхши натижа кутяпман, чунки бу ёшда кўпчиликнинг кучи тенг бўлади. Турнир давомида терма жамоамизга мухлислик қиламан.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика