Жасурбек Эрмаматов: “Шўртан”га қарши баҳсда бизга ғалаба зарур эди”
23 мая 2019 16:36
Новости
Жасурбек Эрмаматов: “Шўртан”га қарши баҳсда бизга ғалаба зарур эди”
А Про-Лига 7-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Шўртан” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Жасурбек Эрмаматов сайтимизга интервью берди.
"Ўйин қийин бўлишини билардик. Биласизлар “Шўртан” жамоаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Шу боис бугунги учрашувга ўзгача руҳда тайёргарлик кўрдик, 3 та турдан бери дуранг натижа қайд этаётгандик, “Шўртан”га қарши баҳсда ғалаба бизга жуда зарур эди.
Жамоамизда рақобат жуда кучли, фақат кучли ўйин намойиш этган футболчи асосий таркибга кира олади. Бугун асосий таркибда майдонга тушдим. Дастлабки дақиқалардаёқ гол киритиб, жамоамиз ғалабасига ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Навбатдаги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қиламиз деган умиддаман", - дейди Эрмаматов.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии