Жасур Ёқубов "Локомотив" лагерини тарк этди
02 фев 2022 10:20
Новости
Жасур Ёқубов "Локомотив" лагерини тарк этди
Яқинда "Локомотив"га кўчиб ўтган футболчи кутилмаганда жамоани тарк этди.
Ўтган мавсум "Сурхон" таркибида мазмунли ўйин кўрсатиб, мухлис ва мутахассислар эътиборига тушган марказий ҳимоячи январ ойида "Локомотив" билан шартнома тузганди. Аммо унинг "темирйўлчилар" сафидаги фаолияти узоққа чўзилмади.
"Яхши ниятлар билан Тошкент жамоасидан тушган таклифни қабул қилиб, шартнома тузгандим. Афсуски, "Локомотив"даги кунларим узоқ вақт давом этгани йўқ. Айрим сабабларга кўра, куни-кеча "Темирйўлчилар" сафини тарк этдим. Шу боис бу жамоада кўп вақт бўлиш насиб этмади. Ҳозирча уйдаман. Кўп жамоалар эркин агентга айланганимдан хабардор эмас. Балки энди таклифлар бўлиб қолар. Буни вақт кўрсатади", дейди Жасур Ёқубов.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии