Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров ўйнаётган жамоага янги мураббий тайинланди
27 авг 2024 16:41
Новости
Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров ўйнаётган жамоага янги мураббий тайинланди
45 ёшли мутахассис Кирилл Кекер клуб билан шартнома имзолади ва навбатдаги машғулотда жамоага таништирилади.
Мутахассиснинг "Ордабаси" билан битими мавсум охиригача амал қилади.

Кеккер илгари Олмаотанинг "Қайрат" жамоасида фаолият юритган. Жорий мавсум давомида у бош мураббийликдан кетган, аммо клуб тизимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, беларуслик мураббий Александр Седнев еврокубокдаги муваффақиятсизликдан кейин "Ордабаси"дан кетганди. Жамоани "Актобе" билан баҳсда майдонга унинг ассистенти Александр Кучма бошлаб тушган эди.
Маълумот ўрнида, "Ордабаси" таркибида ўзбекистонлик футболчилардан Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии