RU

Последние новости

10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  0 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  11 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  6 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  6 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  8 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  3 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  9 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  3

Жасур Жалолиддинов - "Қайрат"га ўтиш, Қурбон Бердиев ва "Манчестер Сити" ҳақида Новости

Жасур Жалолиддинов - "Қайрат"га ўтиш, Қурбон Бердиев ва "Манчестер Сити" ҳақида

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов Қозоғистоннинг "Қайрат" клубига ижарага берилди.

 




- "Қайрат" сафида ўтказган норасмий дебютингиз ҳақида фикрларингиз...

- Бугун норасмий бўлса-да, дебют ўйинимни ўтказдим. Ҳозир жамоамизда янги тактик услуб бўйича иш олиб бориляпти. Ҳаммада шу тактикага мослашиш жараёни кечмоқда.

- Қозоғистон чемпионатига осон кўникиб кетаман деб ўйлайсизми?

- Кўникиб кетаман деб ўйлайман, чунки бу ерда "Локомотив"дагига қараганда бошқача вазият ҳукмрон. Аксарият футболчилар тенгқурларим саналишади. Илгари "Бунёдкор" академияси сафида "Қайрат" академиясига қарши кўп ўйинлар ўтказганмиз. Улар билан кўришгач, бир-биримизни яхши танидик. Ўйлайманки, бу ерга мослашишим осон бўлади.

- Бу ердаги муҳит ва футболчиларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида нима дея оласиз?

- Шароитларини олдиндан яхши билардим. "Қайрат" жамоаси академияси дунёнинг энг кучли академиялари қаторида туради. Келганимдан кейин бунга ўзим ҳам амин бўлдим.

- Ўйин давомида кўриндики, сизда жисмоний тарафдан ҳали бироз муаммолар бор. Буни бартараф этиш учун сизга тахминан қанча вақт керак?

- Бош мураббийимиз (Қурбон Бердиев – таҳр.) билан гаплашганимизда ҳам буни айтиб ўтдилар. Ҳозирги асосий мақсадимиз – 1 мартда бўладиган Суперкубок баҳсига максимал даражада тайёр бўлиш.

- Қурбон Бердиевнинг ўзи билан шахсан гаплашдингизми? Сиздан нимани хоҳлаётгани ва қайси жиҳатларингиз устида ишлашингиз лозимлиги ҳақида тушунча бердими?

- Ҳа, албатта. Келишимдан олдин менда илгари ўйнамасдан, захирада қолиб кетиш ҳолатлари бўлганини ва шу туфайли жисмоний тарафдан ёмонлашиб кетганимни тушунтириб, бу мени безовта қилаётганини айтдим. Қурбон Бекиевич бунақа ҳолат умуман бўлмаслигини ва менга ёрдам беришларини таъкидладилар. Жамоага қўшилганимдан кейин мен билан алоҳида яна шуғулланишларини ҳам айтдилар. Кўрамиз, барибир ҳаммаси ўзимга боғлиқ деб ўйлайман.

- Қозоғистон клублари кўпинча кучга таянган ҳолда ҳимояга эътибор қаратиб футбол ўйнашади. "Қайрат" машғулотларда ва бугунги ўйинда қандай услубда ҳаракатланди? Мураббийлар қандай ўйин услубини жорий этишни хоҳлашмоқда?

- Кўплаб Қозоғистон клублари сиз айтгандек, ҳимоявийроқ ўйин ташкил этса-да, "Қайрат"да ҳеч қачон ундай бўлмаган. Кўпроқ пас бериб, ҳужумкор футбол ўйнашни яхши кўради. Ҳозирги пайтда бош мураббийимиз бизга "Манчестер Сити"нинг ўйинини кўрсатиб боряпти. Айтишларича, у киши бир ҳафта давомида "Манчестер Сити" қароргоҳида бўлиб, машғулотларини кузатиб келган. Бизда ҳам машғулотларда "Сити"ни ўйинига мослашиш жараёни кетяпти.

- Қурбон Бердиевнинг мураббийлик хислатлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Шу пайтгача бундай савиядаги мураббийни учратмаганман. Шубҳасиз, топ-мураббий. Ҳар битта нутқида чуқур маъно бор. Ишга ёндашуви ҳам профессионал даражада.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика