RU

Последние новости

19:02"Барселона" — "Мальорка". Таркиблар маълум  0 18:58"Челси", "Арсенал" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  0 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  6 17:33"Дибба" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  0 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  22 16:17"Манчестер Юнайтед" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  14 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  5 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  3 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  1 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  13 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  5 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4

Жасур Ҳакимов: "Хатоларимни англадим" Новости

Жасур Ҳакимов: "Хатоларимни англадим"

Ўтган мавсумнинг 2-қисмини "Бунёдкор"да ўтказиб, жамоанинг ҳужумдаги етакчисига айланган Жасур Ҳакимов билан суҳбатлашдик.

"Қалдирғочлар" учун охирги ҳафта осон ўтмади. Шу сабаб дастлабки саволимиз раҳбарият ва мураббийлар штабидаги ўзгаришнинг футболчиларга таъсири ҳақида бўлди.

"Абу-Дабидамиз. Йиғин яхши ўтяпти. Ҳеч ким тушкунликка тушиб қолгани йўқ. Истеъфолар футболнинг бир қисми. Мураббийлар, раҳбарлар ҳар доим алмашиб туради. Бу футболчиларга тааллуқли нарса эмас, ҳаммасини раҳбарият ҳал қилади. Бизнинг вазифамиз шуки, "Бунёдкор" билан тузилган шартномага мувофиқ ишлашда давом этишимиз керак. Барча буни тўғри тушунди", — дейди 28 ёшли ҳужумчи.

— Москванинг "Локомотив" клубига қарши ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор"нинг янги аъзоси гол урди. Игорь Иванович ҳақида сизнинг фикрларингиз қандай?    

— Машғулотларда техникаси кучли, яхши даражадаги футболчи экани кўриниб турибди. Ҳаракатларидан Черногория терма жамоасига бекорга жалб қилинмаслигини кўриш мумкин. Ҳозир жисмоний ҳолати унчалик яхши эмас. Ўйиндан ўйинга кучайиб борса, "Бунёдкор"га анча фойда келтиришига ишонаман.

— Ўтган йил аввалида фаолиятингизда пасайиш юз берди. Мавсумни биринчи лигадаги фарм-клубда бошладингиз. Ўша пайтда кейинчалик "Бунёдкор"нинг асосий таркибига қўшилишингиз келишилган эдими?

— Тўғри, пасайиш ҳақида биламан. Ҳаммасини таҳлил қилиб, бошидан бошлашга қарор қилдим. Спорт формамни тиклаш учун "Бунёдкор"нинг собиқ бош директори Улуғбек Мирзаев билан маслаҳатлашган ҳолда фарм-клуб таркибига қўшилдим. У ерда ҳаммасини ўйлаб олиш, ўзимни тафтиш қилиш учун етарли вақт бўлди. Ёшим улғайган бўлса керак, хатоларимни англадим. Ўзимни койиган пайтларим бўлди. Шукр, буларнинг барчаси 2-даврада ўз фойдасини берди. Яна катта майдонга қайтдим...

— Қайтишингиз жамоа учун фойдали бўлди. Сизнинг голларингиз билан "Пахтакор" ва "Навбаҳор" мағлуб қилинди. "Насаф" муҳим паллада очко йўқотишига ҳам Жасур Ҳакимов сабабчи бўлди. Шунақа жамоаларга қарши бошқача кайфиятда тайёрланасизми?

— Мен асосий таркибга қўшилганимда "Бунёдкор" ўзига муносиб бўлмаган жойни банд қилиб турган эди. Шунинг учун рақиб танлашга вақт йўқ, ҳар бир ўйинда боримизни беришга ҳаракат қилдик. Аммо менда кучли рақибларга қарши ҳар доим мотивация баланд бўлишини ҳам тан олишим керак.

— Ўтган мавсумда сизга энг қулай пасларни қайси футболчилар узатиб беришди?

— Ассистентлик борасида ҳозир "Рубин"да ўйнаётган Умарали Раҳмоналиев билан Франсис Нархни алоҳида таъкидлашим мумкин. 

— 2022 йил якунида "Андижон"дан жиддий таклиф олганингиз ҳақида биламиз. Яна вариантлар бормиди?

— Ҳа, хориждан ҳам бир нечта таклифлар бўлди. Лекин савияси бизникидан паст лигаларни боришни хоҳламадим. "Бунёдкор" раҳбарияти менга ишонч билдирганидан кейин жамоада қоладиган бўлдим. Ўртадаги шартномани 2 йилга узайтирдик.

— Жасур, суҳбат учун раҳмат. 

— Таклиф учун раҳмат! Бутун футбол оммасига, мухлисларга омад тилайман. Худо хоҳласа, янги мавсум олдингиларидан яхшироқ бўлади.

Фахриддин ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика