RU

Последние новости

11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  6 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  3 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  12 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2

Жасур Абдураимов: "VAR'дан қандай вазиятда фойдаланиш керак, тушунмаяпман..." Новости

Жасур Абдураимов: "VAR'дан қандай вазиятда фойдаланиш керак, тушунмаяпман..."

“Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикр-мулоҳазалари билдирди.

-  Ўйин яхши бўлди. Менимча ёмон ўйнамадик. Голларнинг ҳар иккаласини стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Хатоларимизни кўриб олдик, таҳлил қиламиз. Демак, кўпроқ стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз керак экан. Тактик жиҳатдан рақибга ютқазмадик. Бу жиҳатдан ўйин дурангга мос эди. Агар стандартлардан гол ўтказиб юбормаганимизда.

- VAR билан тўхталишлар кўп бўлди...
- VAR бўйича ўзимнинг фикримни айтадиган бўлсам, мен тўғриси тушунмадим. Менимча ҳакамларнинг ўзлари ҳам нима қилишаётганлигини билишмаяпти. Кераксиз жойларда ўйинларда узоқ тўхталишлар бўлаяпти ва футболнинг жозибаси йўқолаяпти. Футболчилар темпни йўқотиб қўйишаяпти.майдон марказида ўйин қоидаси бузилса ҳам ВАРга чопишяпти. Текширишаяпти. Ўйин тўхтаб қолаяпти. Айниқса бугунгидек об ҳавода – ёмғирда футболчиларнинг танаси совуб қолиб, 4-5 дақиқалар кутиб қолишадиган бўлишса, кейин ўйинга яна киришиб кетишнинг ўзи бўлмайди. Яна бир жиҳати дарвозадан 60 метр узоқликдаги вазиятни текширишаяпти-да, гол ураяпмиз – ВАРга мурожаат этишмаяпти. Буни қандай изоҳлаш мумкин. Ўзи қандай вазиятларда ВАРга қараш керак, тушунмайсан киши.истаган вақтларида ўйинни тўхтатишади, ВАРга қарашади, футболчилар эса кутиб ўтиришади. Гол урилганда вазият 50/50 бўлса, марҳамат, боринг, ВАРни кўриб, тўғри тўхтамга келинг. 5-6-7 дақиқа сарфламанг, 2 дақиқада хулосага келса бўлади. Бизда 10 талик камерада сьёмка қилинмаяпти-ку. Тўртта камерадан лавҳаларни айлантиришга ҳам шунча вақт сарфласак. Ҳар сафар тўхталишлардан кейин футболчилар яна ўйинни бошидан бошлашларига тўғри келаяпти.

- Бугун фақат иккита ўзгариш қилдингиз, сабаби нимада?
- Жиззах жамоасида ўзингиз кўрдингиз, қанақа ўйинчиларни алмаштиришди. Ҳар битта ўзгариш ўйинни кучайтиришга қаратилган. Демак, захира ўриндиғи кенг, зарур футболчилари етарли. Бизларда эса заҳирамизда 3-4 та футболчи бор, холос. Уларнинг ҳам аксарияти ёш, энди катта футболга кириб келаётган ўйинчилар. Ҳозирча вазиятимиз мана шунақа. Боридан фойдаланишга мажбурмиз.

- Кейинги ўйиндан нималарни кутаяпсиз.
- “Локомотив” ҳозир ўйинини топиб олди. Тошкентдаги учрашув менимча жуда қизиқарли ва муросасиз ўтади. Ўйинга пухта тайёргарлик кўрамиз, насиб бўлса охиригача курашамиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика