RU

Последние новости

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  9 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  57 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

Жасур Абдураимов: "Футболни ҳурмат қилиш керак" Новости

Жасур Абдураимов: "Футболни ҳурмат қилиш керак"

Coca-Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Машъал" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида 

- Кўп бора такрорлаяпман, чидаш керак ва ишлаш керак. Йигитлар ҳаракат қилаяпти. Натижаларимиз ҳам яхши бўлади деб умид қиламан.

- Ўйин давомида “Машъал" футболчилари тўпни қўл билан ўйнаган вазиятларга фикрингиз қандай?
- Буни ўзингиз ҳам айтиб турибсиз. Мен мураббийман, ҳакам эмасман. Ёки ҳакамлар қўмитасида ишламайман. Бу ҳақида нимани айтишим мумкин? Қўлига теккан вазиятларда 11 метрлик берадими, йўқми бу ҳакамнинг иши. Шахсий фикрим, ўша вазиятларда бериш керак эди. Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман.

- Жамоа белгиланмаган пенальтилар учун шикоят аризаси ёзадими?
- Албатта ёзилади. Биз буни ўрганиб чиқдик. 

- Барибир ўйин ҳисоби ўзгаришсиз қоладими?
- Ҳа, шундай. Такрор айтаяпман, футболни ҳурмат қилиш керак.

- Ихтиёр Тошпўлатовнинг жамоадан кетишига қандай изох берасиз?
- Тошпўлатов яхши футболчи. Биз Фаррух Ибрагимовни олганмиз. Ихтиёр Тошпўлатовни ҳозир ижарага берганмиз. У ҳозир "Турон"да ўйнаяпти.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика