RU

Последние новости

12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  3 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  28 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  23 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6

Жасур Абдураимов: "Биринчи таймда "Андижон"га ютқаздик, Лобановга раҳмат айтаман" Новости

Жасур Абдураимов: "Биринчи таймда "Андижон"га ютқаздик, Лобановга раҳмат айтаман"

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Тўғрисини айтаман, биринчи тайм ўйин бўйича "Андижон"га ютқаздик. Майдон марказини бой бердик. Рақибда 2та юз фоизли вазият бўлди, Лобановга раҳмат айтаман, бизни қутқарди. Иккинчи таймда эса ўз кучимизни кўрсатдик", - деб гап бошлади Абдураимов.  

- Макеев ва Нарзуллаев каби футболчилар майдонга тушишмади. Бунинг сабаби нимада?
- Макеевга келсак олдинги матбуот анжуманида ҳам айтганман, легионер бўлса маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак деб. Агар савияси тенг бўлса мен ўзбекистонлик футболчиларга имконият бераман. Нарзуллаев эса ҳозирча ҳаракат қилмоқда, мени ўйлашимча Ғофурбеков ундан кўра кўпроқ креативроқ ўйин кўрсатмода. Шу боис бугун Ғофурбековни майдонга туширдим.

- U-21 жамоасидан асосий жамоага қайси футболчиларни олган бўлардингиз?
- Ҳозирча бу жамоадан 4-5 нафар футболчи биз билан машғулот ўтказишмоқда. Аммо улар ҳозирча бундай ҳужумкор ўйинга тайёр эмас, уларда жисмоний ҳолат эмас фикрлаш бўйича тайёр эмас. Агар ёш футболчи ўйинга тайёр бўлса майдонга тушираман, агар 37 ёшли футболчи тайёр бўлса 37 ёшни тушираман. Менга футболчилар керак. Замонавий футболда биринчи ўринда "калла" бўлиши керак.

- Одилбек Абдумажидовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- У ҳозир 20 ёшда. Ақлли футболчи, тўғри бугун қизил карточка олди. Аммо ўз ёши учун яхши ҳаракат қилди дея оламан. Ўйлашимча 2-3 йилдан кейин терма жамоада ўйнайди. Фақат ҳаракат қилишдан тўхтамаслиги, меҳнатдан қочмаслиги шарт.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика