RU

Последние новости

00:05"Атлетико" Галлахер қарор қабул қила олмаётгани сабаб "Валенсия" билан Герранинг 25 млн евролик трансферини келишиб қўйди  0 23:25Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1, Ҳошимов "Металлург"даги биринчи расмий ўйинида қизил карточка олди  5 23:05Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бир оз ақлли футбол керак  0 22:57Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"  1 22:35"Тоттенхэм" ўйинчиси "Милан"га ўтишга яқин  0 22:07"Ювентус" ўйинчисини "Аякс"га ижарага беради  0 21:40Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" иккинчи даврани дуранг билан бошлади   25 21:27"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди  0 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  5 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  9 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4 18:228 футболчи шу ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин  0 17:58"Барса" ўйинчиси Роке яна "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 17:23Симонс яна бир мавсумни ижара асосида "Лейпциг"да ўтказади. У бир неча кундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади  3

Жанубий Корея U23 - Ўзбекистон U23 - 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

Жанубий Корея U23 - Ўзбекистон U23 - 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Осиё чемпионати 1-тури доирасидаги Жанубий Корея U23 - Ўзбекистон U23 учрашуви бўлиб ўтди.

                                       МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                               ЯНГИЛАШ

90+4. Ўйин тугади. Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1.

90+2. Сўнгги дақиқаларда футболчиларимиз шошилиб пала партишлик билан ўйнашмоқда.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

86. Ўзгариш. Жанубий Корея. Ли Чанг Мин ўрнига Ким Хюн тушди

84. ЗАРБА! Бурчак тўпидан сўнг Соҳибов зарба берди, ўта ноаниқ чиқди зарба

80. Ўзгариш. Ўзбекистон. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди

78. ЗАРБА! Квон Чанг Хуннинг зарбаси хавфли чиқди, Абдужалилов ўз ўрнида

76. Ўзгариш. Жанубий Корея. Мун Чанг Жин ўрнига Ли Йонг Жаэ тушди

74. Ўйинни 10 футболчи билан якунлаймиз. Ал Мирдаси яна қайсидир футболчимизни четлатмаса, албатта.

72. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Жамшид Болтабоев! Ҳакам "баракалла"! майдон марказида ишлатилган қўполлик учун дарҳол қизил карточка билан сийлади, ҳакам Ўзбекистонни жуда ёмон кўради шекилли!!!

69. Мун Чанг Жин хет-трик қилишга уринди, ноаниқ зарба

68. Корейсларнинг анча вақтдан буён илк ҳужуми, берилган зарба Фоминга тегиб майдонни тарк этди.

67. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди

65. Хавфли вазият! Сергеев яна чап қанотдан олдинга ўтди, унинг оширган паси Ҳамдамовга борди, Достонбек ўйиндан ташқари ҳолатда эди...

63. Сонг Жу Хуннинг бурни қонаб кетди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда

61. Хавфли вазият! Игорь Сергеев чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Элдор Шомуродов тўпга ета олмади!

59. Ўзгариш. Жанубий Корея. Жин Сеонг Ук ўрнига Квон Чанг Хун тушди

56. Ҳамдамов жарима майдони ташқарисидан чап оёғида кучли зарба берди ва ҳисобни қисқартирди! 2:1. Умид сўнгани йўқ ҳали!

56. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТООООООООООООООООНУУУУУУУУУУУУУУУУ! 2:1

55. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жамшид Искандеров ўрнига Сардор Раҳмонов тушди

53. Хавфли вазият! Абдужалиловнинг хатосидан Парк Йонг Ву фойдалана олмади, ҳайрият

50. Вакилларимиз ҳужумга ўтишмоқда, бироқ ноаниқ паслар жуда кўп, якуний зарба ҳам йўқ.

48. ГОЛ! 2:0. Яна ўша Мун Чанг Жин! Чап қанотдан бошланган ҳужумни Мун Чанг Жин ўткир бурчакдан аниқ зарба бериб гол билан якунлади - 2:0.

47. Жамоамиз жарима тўпига эга бўлди. Козакнинг оширган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди

46. Иккинчи бўлим бошланди! Олға йигитлар!


Биринчи бўлим статистикаси билан танишинг: 

Жанубий Корея - Ўзбекистон

Голли вазиятлар: 2:4
Аниқ зарбалар: 1:3
Ноаниқ зарбалар: 1:1
Бурчак тўплари: 1:1
Офсайдлар: 1:0
Аутлар: 16:21
Сейвлар: 3:0
Қоида бузишлар: 8:6

45+1. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0, Жанубий Корея олдинда.

45. ЗАРБА! Искандеров жарима майдони ичидан зарба берди. Зарба кучсиз чиқди, дарвозабон ўз ўрнида

43. Ҳозирча бизнинг энг яхши ўйинчимиз бу мухлислар бўлиб турибди. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўзларини кўсартишларига ишонамиз!

42. Абдумавлон! Нималар қилаяпсан? Посбонимиз ҳозир тўпни жарима майдонидан чиқиб боши билан қайтарди, рақиб сал қолса бўш дарвозага гол урарди, ноаниқ

41. Жамшид Болтабоевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвозабонга насиб қилди

37. Достонбек Ҳамдамов ўйин қоидасини бузди. Рақибларимиз жарима тўпини амалга оширишди.

35. Корейслар имкон қадар ўйин темпини туширишга ҳаракат қилишмоқда, уларни ҳисоб қониқтиради

34. Рю Сеунг Ву ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, ён ҳакам байроқчасини кўтарди

33. Корейслар аниқ пасларга урғу беришмоқда, бизда эса брак жуда кўп

32. Сергеев ва Йеон Жеи Мин тўқнашиб кетишди. Икки сардор корейслар жарима майдони ичида тўқнаш келишди.

29. Бизнинг ҳужумлар зарба билан тугаётгани йўқ. Аниқ зарба умуман йўқ.

27. Корейсларнинг яна бир ҳужуми, Козак тўпни қайтаришга муваффақ бўлди

25. Голдан сўнг устунлик Ўзбекистон томонига ўтгандек туюлмоқда.

23. ЗАРБАААА! Игорь Сергеев рақиб ҳимоячисининг хатосидан фойдалана олмади. Дарвозабон тўпни қайтарди!

20. Майли ўйин давом этади. Биз тоза гол ура оламиз. Олға йигитлар!

19. ГОЛ! Мун Чанг Жин пенальтидан гол урди 1:0. Бунақа ҳакамлик бизга керак эмас!!!

17. ПЕНАЛЬТИ! ҲАКАМ! Отабек Шукуровнинг елкасига тегиб қайтган тўпни ҳакам унинг қўлига тегди деб ўйлади ва пенальти белгилади! Шармандалик! 


14. ЗАРБАААА! Отабек Шукуровнинг 25 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг посбон тўпни ушлаб олди, Отабекнинг "Бухоро"да сафидаги зарбаларини барча эсласа керак

10. Рақибдан ташаббус олиб қўйилди. Кўпроқ ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишаяпти йигитларимиз.

8. Сергеевнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

7. Достонбек Ҳамдамов чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб боришга уринди. Ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.

5. ЗАРБА! Корейслар қарши ҳужумга ўтишди, Хван Хи Чаннинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

5. Яна корейслар ҳужумга ўтишди. Абдумавлон зарбани қайтарди, қайтган тўпни Фомин яна рақибга бериб қўйди. Ҳайриятки зарба ноаниқ чиқди.

4. Хавфли вазият! Корейслар чап қанотдан ҳужумга ўтишди. Акром Комилов ҳужумни тўхтатди.

3. ЗАРБА! Элдор Шомуродов жарима майдони ташқарисидан ўнг оёғи билан зарба берди, тўп ноаниқ кетди.

3. Илк ҳужум чап қанотда ташкил этилди. Комиловнинг узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

2. Бугун Доха шаҳрига етиб борган Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби жамоамизни тинмай қўллаб-қувватлаб турибди.

1. ДИҚҚАТ ЎЙИН БОШЛАНДИ!

21:27. Ўзбекистон мадҳияси! Барча биргаликда!

21:26. Жанубий Корея давлат мадҳияси янграмоқда

21:25. Иккала жамоа майдонга тушиб келишди,

21:10. Иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларни ўтказишмоқда.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади. Сайтимиз орқали учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлади.


Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1
13 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони
Ҳакамлар:
Фаҳад Ал Мирдаси, Абдуллоҳ Мутлоқ Ал Шалваи ва Муҳаммад Маки Алабакри (барчаси Саудия Арабистони), Адҳам Муҳаммад Макхамдеҳ (Иордания)

Голлар: Мун Чанг Жин 20 пенальти, 48 - Достонбек Ҳамдамов 56

Жанубий Корея: 1.Ким Донг Жун, 7.Мун Чанг Жин (14.Ли Йонг Жаэ, 76), 8.Ли Чанг Мин (9.Ким Хюн, 87), 20.Хванг Хи Чан, 5.Йеон Жеи Мин, 4.Сонг Жу Хун, 2.Сим Санг Мин, 18.Жин Сеонг Ук (22.Квон Чанг Хун, 59), 3.Ли Сеул Чан, 10.Рю Сеунг Ву, 6.Парк Йонг Ву.

Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 6.Максимилиан Фомин, 4.Жамшид Болтабоев, 6.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 10.Жамшид Искандеров (3.Сардор Раҳмонов, 55), 17.Достон Ҳамдамов (13.Ҳусниддин Ғофуров, 80), 23.Элдор Шомуродов (9.Жалолиддин Машарипов, 67), 11.Игорь Сергеев.

Четлатиш: Жамшид Болтабоев 72

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика