Жанубий Корея. К2 лигаси. Рустам Ашурматов жамоасидан навбатдаги ғалаба
28 сен 2019 16:56
Новости
Жанубий Корея. К2 лигаси. Рустам Ашурматов жамоасидан навбатдаги ғалаба
Бугун Жанубий Корея K2 лигаси доирасидаги "Гвангжу" ва "Сеул Э-Лэнд" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов ўйнаётган "Гвангжу" клуби ўз уйида "Сеул Э-Лэнд"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ашурматов мазкур ўйинда доимгидек тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. "Гвангжу" 30 турдан сўнг 61 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг биринчи поғонасида бормоқда. Чемпионат якунланишига эса 6 тур қолган. "Гвангжу" эса иккинчи ўриндаги "Бусан И'Парк"дан 8 очко илгарилаб кетган.
Жанубий Корея. К2 лигаси. 30-тур
"Гвангжу" - "Сеул Э-Лэнд" 3:1
Голлар: Жу-Гун Ким (13), Хён-Сок Ду (18), Фелипе Де Соуза Силва (62) - Ки-Йонг Вон (51).

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Комментарии