RU

Последние новости

17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  3 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   2 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  1 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  10 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  24 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

"Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини" — Лионель Скалони Новости

"Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини" — Лионель Скалони

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи жамоанинг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги стартига баҳо берди.

"Альбиселесте" биринчи ўйинда Эквадорни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Мен йигитларнинг ўйинидан фахрланаман. Улар ақл бовар қилмайдиган даражада ўйнашди. Жаҳон чемпионати саралаш баҳси худди шундай ўтиши ҳам керак, аслида.

Эквадор – яхши жамоа. Улар ЖЧ-2022да Нидерландияга муаммо туғдирганди. Кўрсатган ўйинимиз, футболчиларнинг муносабати ва хоҳишидан мамнунман. Ғалаба қозонишда давом этишимиз лозим. Футболда асосийси – эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаслик.

Бизнинг фикримизча, Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини ҳисобланади. Биз енгилмас жамоа эмаслигимизни тушунишимиз керак. Эквадор билан ўйиндаги каби ҳаракат қилишда давом этишимиз зарур", – деди мутахассис.

Амалдаги жаҳон чемпионлари навбатдаги учрашувини 12 сентябрь куни меҳмонда Боливия терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика