Жанни Инфантино: “Футболни барчамиз ҳимоя қилишимиз керак”
29 фев 2020 18:20
Новости
Жанни Инфантино: “Футболни барчамиз ҳимоя қилишимиз керак”
“Ҳозир футбол оламида юз бераётган коронавирус муаммоси барчанинг диққат марказида. Албатта, биринчи галда инсон соғлиги ҳар бир футбол ўйинидан устун ҳисобланади. Касаллик камаймагунча биз мухлисларга хавф туғдириши мумкин бўлган учрашувларни вақтинчаликка қолдиришга мажбурмиз. Лекин кўриниб турибдики, вирус ҳали бери тугайдиганга ўхшамайди. Борган сари мухлисларсиз ўтаётган баҳслар футболни зерикарли қилиб кўрсатмоқда. Булар фақат менинг қарорларим эмас. Ҳар бир футбол клуби ташкилотчилари ўзларига қулай танловни бажарадилар. Мен футболга алоқадор ҳеч нарсани четда қолдирмоқчи эмасман. Бунга жиддийроқ ёндашиш керак.
ФИФА ҳозир кейинги ойда ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги ўртоқлик ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. У пайтгача вируснинг стадионларга таъсирини имкон қадар камайтиришга ҳаракат қиламиз. Англия клубларидан “Ньюкасл” бугунги стадионда ўтадиган кичик маросимини ҳам мухлисларсиз ўтказишига тўғри келди. Бунда жамоа шифокорларига катта миннатдорчилигимни билдираман. Футболни ташқи кучлардан ҳимоя қилиш учун ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз керак”, - дейди Инфантино.
Комментарии