RU

Последние новости

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

Жамшид Саидов: “Сен урмасанг, сенга уришади” Новости

Жамшид Саидов: “Сен урмасанг, сенга уришади”

“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида иккинчи бўлиб мезбонлар устози иштирок этди.
- Бугунги учрашув учун шогирдларимга раҳмат айтмоқчиман. Улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларга хурсандчилик улашмоқчи эдик. Афсуски, кучли рақиб бунга йўл қўймади. Лекин бугун омадимиз чопмади. Яхши ўйнадик. Кўплаб голли вазиятлар яратдик. Лекин фойдаланишга келганда оқсадиқ. Футболда “сен урмасанг сенга уришади” деган нақл бор. Бу ибора бугун ўз исботини топди. Ўтказиб юборилган голларда Корнейчукни айбдор, деб ўйламайман. Ютқаздикми, демак ҳамма айбдор. “Бунёдкор”ни ғалаба билан табриклайман. “Бухоро” жамоаси иккинчи давра олдидан 85 фоизга янгиланди. Баъзи футболчилар учрашув арафасида жамоамиз сафига қўшилишди. Тайёргарлик учун етарли вақт бўлгани йўқ. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Лекин кейинги учрашувларда янада кучлироқ бўламиз ва ўзимизга керакли очколарни қўлга киритамиз, деб ўйлайман. Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар бизга ишонишда давом этишса, ўйлайманки ғалабалар билан ишқибозларни хурсанд қила оламиз, - дейди Жамшид Саидов.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика