RU

Последние новости

15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  0 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  0 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  5 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  7 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5

Жамшид Саидов: "Ўтган йилги чемпион билан дуранг ўйнадик" Новости

Жамшид Саидов: "Ўтган йилги чемпион билан дуранг ўйнадик"

"Бухоро" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов қатнашди.

"Бугун стадионга минглар мухлислар келишди. Афсуски байрам намойиш этишни уддасидан чиқа олмадик. "Пахтакор" прессинг қилишини билардик. Рақиб бир неча карра Ўзбекистон чемпиони ва бир неча карра Ўзбекистон кубоги соҳиби. Дастлабки бўлимда атайин устунликни рақибга бериб қўйдик. Ўйин охирида улар чарчаб қолишларини билардик. Йигитларимга раҳмат айтаман. Ғалаба сари интилиш жуда кучли бўлди. Мухлисларга жуда катта раҳмат айтмоқчиман.

Биз ўтган йилги чемпионга қарши ўйнадик. Сардор Раҳмонов жароҳати боис майдонга тушмади. Жасур Ҳасанов эса жароҳатини даволаб майдонга тушди. Жамоа учта ўйинда гол ўтказмади, кўз тегмасин. Учинчи учрашувда ҳам ўйиндан гол ура олмадик? Тўғри, лекин биз машғулотлар вақтида ишлаяпмиз. Насиб қилса катта ғалабалар ҳали олдинда. Жамоа йиллар давомида шаклланади, таркибда юлдузлар жамланса бу дегани фақат ғалаба қозонамиз дегани эмас. Бирозгина вақт керак, жамоа сифатида ўзимизга келиб оламиз.

Камолиддин Мурзоев бугун жуда яхши ўйнади, шунчаки якуний аниқ зарба бўлмади. У рақиб ҳимоячиларини доим сергакликда ушлаб турди. Ҳакамлар борасида ҳеч нима дея олмайман. Уларнинг ишини назорат қиладиган инсонлар бор.

"Бухоро"нинг мақсади ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, бунга эришиш учун меҳнат қилишда давом этамиз. Йигитларда руҳият бор", - дейди Жамшид Саидов.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика