RU

Последние новости

06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   2 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  20 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман" Новости

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг навоийликлар устози Жамшид Саидов фикрларини билдирди.



- Ўйин ҳақида

Бугун характер кўрсатдик. Навоийдан келган мухлисларга, жамоамизнинг барча ходимларига, раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаб келишди. Биз Суперлигада қолдик, бундан хурсандман.

- Ўтган йили чемпионлик сари интилган "Қизилқум" бу йил чемпионатда қолиш учун курашди. Бу нима билан боғлиқ? 

- Биринчидан, у пайтда таркиб бошқа эди. Тажрибалироқ, юқори савияли футболчилар йиғилганди. Ҳозир эса жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Бу ўтмишда қолди деб ўйлайман. Муҳими, биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман.

- Жамоанинг Ғиёсов, Акаки ва Кенжабоевдан иборат ҳужум триоси Суперлиганинг энг яхшилари қаторида эътироф этилади. Улар қоладими? Маълумотларга кўра, Кенжабоев жамоадан кетаётган экан...

- Ҳа, маълумотлар чиқди. Ислом Кенжабоев "Локомотив" билан шартнома тузган. Ҳозир ҳеч нарса деёлмайман. Кўпчилик билан битим муддати тугамоқда. Навоийга қайтиб, уёғини кўрамиз. Жамоамиз ўзагини 60 фоизга сақлаб қолмоқчимиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика