RU

Последние новости

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  11 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  122 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман" Новости

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг навоийликлар устози Жамшид Саидов фикрларини билдирди.



- Ўйин ҳақида

Бугун характер кўрсатдик. Навоийдан келган мухлисларга, жамоамизнинг барча ходимларига, раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаб келишди. Биз Суперлигада қолдик, бундан хурсандман.

- Ўтган йили чемпионлик сари интилган "Қизилқум" бу йил чемпионатда қолиш учун курашди. Бу нима билан боғлиқ? 

- Биринчидан, у пайтда таркиб бошқа эди. Тажрибалироқ, юқори савияли футболчилар йиғилганди. Ҳозир эса жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Бу ўтмишда қолди деб ўйлайман. Муҳими, биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман.

- Жамоанинг Ғиёсов, Акаки ва Кенжабоевдан иборат ҳужум триоси Суперлиганинг энг яхшилари қаторида эътироф этилади. Улар қоладими? Маълумотларга кўра, Кенжабоев жамоадан кетаётган экан...

- Ҳа, маълумотлар чиқди. Ислом Кенжабоев "Локомотив" билан шартнома тузган. Ҳозир ҳеч нарса деёлмайман. Кўпчилик билан битим муддати тугамоқда. Навоийга қайтиб, уёғини кўрамиз. Жамоамиз ўзагини 60 фоизга сақлаб қолмоқчимиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика