RU

Последние новости

17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9

Жамшид Саидов: "Клубимиз раҳбарияти трансфер тақиқи юзасидан ишлаяпти" Новости

Жамшид Саидов: "Клубимиз раҳбарияти трансфер тақиқи юзасидан ишлаяпти"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" (3:3) учрашувидан сўнг мебонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. "Андижон" жамоаси жуда қаттиқ қаршилик кўрсатди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, бироқ ҳисобни ушлаб қола олмадик. Учрашувнинг иккинчи бўлими оғир тўқнашувлар ва кескин қарама-қаршиликларга бой ўтди. Жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

- Сизда истеъфо бериш режаси борми?

- Клуб раҳбарияти қарор қабул қилади. Улар вазиятни кўриб туришибди. Ўз майдонимизда ўйнамаяпмиз, йўқотишларимиз бор. Чемпионатнинг биронта ўйинини осон ўтказганимиз йўқ. Ҳар бир учрашувда қаттиқ қаршиликларга дуч келаяпмиз. Мураббийлар штаби бўйича қарорни раҳбарият беради.

- Трансферлар тақиқи борлиги жамоани қийин аҳволга солиб қўймайдими?

- Клубимиз раҳбарияти айни масала юзасидан ишлаяпти. Вазият ижобий томонга ўзгаришига умид қилаяпмиз. Ҳозир ҳеч кимга осон эмас.

- Шаҳбоз Жўрабековнинг ўйинларида пасайиш бордек...

- Ҳар бир футболчида шунақа даврлар бўлиб туради. Унинг иқтидори бор, жамоамиз учун фойдали жиҳатлари кўп. Ўйинлар давомида яна аввалги даражасига қайтиб олади.



Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика