RU

Последние новости

21:46Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Черно Море". Асосий таркиблар маълум!  5 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  2 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  1 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1 19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   1 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  18 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  5 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  3 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  6 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4

Жамшид Саидов: "Футболчиларим "Обод"га муносиб баҳо бера олмади, шекилли" Новости

Жамшид Саидов: "Футболчиларим "Обод"га муносиб баҳо бера олмади, шекилли"

"Обод" - "Бухоро" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов қатнашди.

- Бугун футболчилар рақибга муносиб баҳо бера олмади, шекилли? Шундай бўлса-да, кўп жиҳатлар бўйича ёмон ўйнадик. Келаси учрашувларда камчиликларни бартараф қиламиз, деган умиддаман, - дейди Саидов.

- Жамоа илк дақиқалардан ҳужумкор ўйин кўрсатиши кутилганди!?
- Мавсум энди бошланди. Ҳозир ҳужумкор ўйин ҳақида гапириш бироз эрта. Агар ўйин аввалида гол урганимизда учрашув бошқача кўриниш оларди.

- Жамоа яққол ҳужумчисиз ўйнаганини нима билан изоҳлайсиз?
- Нега? Таркибда ҳужумчилар бор. Улар бугун майдонга тушишди. Мурзоев эса, тайёр эмас.

- Жамоада номдор футболчилар бор. Лекин ўйин шунга мос бўлмади?!
- Тўғри, гапингизга қўшиламан. Аммо биз ҳали яхши ўйинларимизни кўрсатамиз.

- “Обод” ҳақида фикрингиз.
- Иштиёқи кучли жамоа, келаси учрашувларда омад тилаймиз.

- “Бухоро”да Тачмурод Агамуродов нима иш қилади?
- У маслаҳатчи мураббий. Шамакович билан ҳамкорликда ишлаймиз. Танаффусда ва бошқа пайтларда ўйинимизни муҳокама қиламиз.

- Захира ўриндиғи ҳақида нима дейсиз?
- Бизда тенг кучли таркиб бор. Захирадан тушадиганлар ўйинни бемалол кучайтира олади.


Фурқатбек Нишонов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика