Жамшид Саидов: "Андижон" таркиби энди шакллантирилмоқда"
16 мая 2019 21:30
Новости
Жамшид Саидов: "Андижон" таркиби энди шакллантирилмоқда"
“Андижон” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Жамшид Саидов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Ўзбек футболининг байроқдор жамоаларидан бирига қарши ўйин ўтказдик. Яхши футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоа. Ўйин ёмон бўлмади. Йигитлардан хурсандман, улар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Қолаверса, Андижондан келиб бизни қўллаб-қувватлаган барча ишқибозларга ташаккур. Афсус, бугун имкониятни бой бердик. Энди келаси баҳсларга янада жиддийроқ ҳозирлик кўришга уринамиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Жамоамиз янги ташкил топган десаям бўлади. Зеро таркиб энди шакллантирилмоқда. Жамоа Про-лигадан чиқди. Баъзи вазиятларда тўлиқ узвийлик бироз етишмаётгандек. Шундай хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии