RU

Последние новости

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  2 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  10 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган" Новости

Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган"

"Навбаҳор" етакчиси Жамшид Искандеров янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди.

Футболчи дастлаб "Астана"га қарши кечган ўйин ҳақида тўхталди.



"Ўйинга келадиган бўлсак, чемпионатга тайёргарлик давом этмоқда. Бош мураббий ҳар бир позицияга янги футболчиларни синовдан ўтказяпти. Ўйлайманки, жисмоний тайёргарлик керак, деб ўйлайман. Буёғига енгиллашган ҳолда ҳозирликни давом эттиряпмиз", – дейди Жамшид Искандеров.

- Янги футболчиларнинг қўшилиб кетиши қийин бўлмаяптими?

- Тушунмовчиликлар бўлиши табиий. Ҳали вақтимиз бор, мавсум стартигача бир-биримизни тушуниб оламиз, деб ўйлайман. 

- Ўртоқлик учрашувларида натижа муҳим эмас, десак тўғрими?

- Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. "Рубин" билан аламли мағлубият бўлди. Ўша куни бизнинг кунимиз эмас экан. Бу ўйинни эсдан чиқариб, навбатдаги баҳсларга эътибор қаратамиз.

- Ўтган йили жамоа чемпионликка яқин келганди. 

- Авваламбор, насиба. Биз қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам юқори мақсад қўйилганди. Спортда ким ютиши ёки ютқазишини олдиндан ҳеч ким билмайди.

- Четдан таклифлар бормиди?

- Раҳбарият билан келишган ҳолда "Навбаҳор"да қолдим. 

- Бошқа жамоаларни ҳам кузатяпсизми?

- Ҳар бир жамоага қизиқамиз. Футболчилар ҳам бир-бирини кузатади.

- "Навбаҳор" мухлисларига нима деган бўлардингиз?

- Аввало, соғ-саломат бўлишсин. Улар бизни доим яхши қўллаб-қувватлаб келишган.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика