RU

Последние новости

18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  0 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  0 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  13 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  30 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3

Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган" Новости

Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган"

"Навбаҳор" етакчиси Жамшид Искандеров янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди.

Футболчи дастлаб "Астана"га қарши кечган ўйин ҳақида тўхталди.



"Ўйинга келадиган бўлсак, чемпионатга тайёргарлик давом этмоқда. Бош мураббий ҳар бир позицияга янги футболчиларни синовдан ўтказяпти. Ўйлайманки, жисмоний тайёргарлик керак, деб ўйлайман. Буёғига енгиллашган ҳолда ҳозирликни давом эттиряпмиз", – дейди Жамшид Искандеров.

- Янги футболчиларнинг қўшилиб кетиши қийин бўлмаяптими?

- Тушунмовчиликлар бўлиши табиий. Ҳали вақтимиз бор, мавсум стартигача бир-биримизни тушуниб оламиз, деб ўйлайман. 

- Ўртоқлик учрашувларида натижа муҳим эмас, десак тўғрими?

- Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. "Рубин" билан аламли мағлубият бўлди. Ўша куни бизнинг кунимиз эмас экан. Бу ўйинни эсдан чиқариб, навбатдаги баҳсларга эътибор қаратамиз.

- Ўтган йили жамоа чемпионликка яқин келганди. 

- Авваламбор, насиба. Биз қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам юқори мақсад қўйилганди. Спортда ким ютиши ёки ютқазишини олдиндан ҳеч ким билмайди.

- Четдан таклифлар бормиди?

- Раҳбарият билан келишган ҳолда "Навбаҳор"да қолдим. 

- Бошқа жамоаларни ҳам кузатяпсизми?

- Ҳар бир жамоага қизиқамиз. Футболчилар ҳам бир-бирини кузатади.

- "Навбаҳор" мухлисларига нима деган бўлардингиз?

- Аввало, соғ-саломат бўлишсин. Улар бизни доим яхши қўллаб-қувватлаб келишган.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика