RU

Последние новости

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  16 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  1 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  8 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Жамшид Асадов: “Болалар футболига берилган эътибор ва яратилган шароит бу келажак меваси” Новости

Жамшид Асадов: “Болалар футболига берилган эътибор ва яратилган шароит бу келажак меваси”

Бундан бир йил олдин мамлакатимизни бир янгилик ларзага солганди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпиони бўлганди. Ўша мундиалда терма жамоамиз бош мураббийи бўлган ва бугунги кунда Жаҳон Кубогига тайёргарлик кўраётган Жамшид Асадов билан интервью қилишга қарор қилдик.

- Жамшид ака, аввало мураббийлик фаолиятингизни қачон бошлагансиз ва нега айнан меҳрибонлик уйида мураббийликни бошладингиз?
- 2015 йилда олий ўқув юртини тамомлаб Тошкент шаҳар 23-сонли Меҳрибонлик уйига жисмоний тарбия йўриқчиси лавозимига ишга кирдим. Нега айнан Меҳрибонлик уйи? Менимча бу тақдир. Яратган бу даргоҳга ҳеч кимни шунчаки жўнатмайди деб ўйлайман. Ишни бошлашимда иккиланиш бўлди. Ишлай оламанми, болажонлар билан тил топишаманми, салоҳиятим етарлими деган хавотирда эдим. Вақт ўтиб, болалар билан яқидан танишдим, футбол жамоаси туздим ва иккиланишлар ўз ўзидан йўқолди. Бу ерда тарбия топаётган болалар билан ишлашда энг асосийси уларнинг кўнглига йўл топишдан бошланади. Кейин эса уларни ишонтира олиш ва қизиқтириш асосий роль ўйнайди деб ўйлайман. Меҳрибонлик уйидаги болаларни кўзи ёниб туришини кўриш сўз билан ифодалаш қийин. Мақсадимиз нафақат уларга футболни ўргатиш балки шу йўл орқали ўзларини келажакдаги йлларини топишда ёрдам бериш. Нафақат меҳрибонлик уйлари балки Республикада футболни ривожлаштиришга ўз ҳиссамизни қўшиш асосий вазифа эди. Бу йўл билан эса оз бўлсада мақсадмизга етдик деб ўйлайман. Сўзимни исботи сифатида бугунги кунда икки нафар тарбияланувчиларимиз Ўзбекистон футзал чемпионатида АГМК ва “Локомотив” клубларида фаолият олиб боришмоқда. Бундан ташқари, футзал бўйича ёшлар терма жамоасига ҳам чақирув олишди. Яна бир футболчимиз “Сергели” ФК да тўп тепмоқда. Йилдан-йилга иқтидорли ёшлар сафи кенгайиб бормоқда ва бундан жуда хурсандман.

Бу кунларга етиб келиш осон бўлмади. Бир қанча қийинчилилардан ўтишимизга тўғри келди. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаб келаётган барча инсонларга раҳмат айтаман. Бу олийжаноб инсонларни ёрдамисиз бу кунларга етиб келиш қийин бўлар эди.



- Жаҳон чемпионатида ғалаба билан қайтдингиз. Юртдошларимиз эса буни катта хурсандчилик билан қарши олишди. Жаҳон чемпионатидаги иштирокингиз ва таассуротларингиз билан бўлишсангиз?
- Жаҳон чемпионтига келсак буни ўзи ҳам бир тарих.Жаҳон чемпионати бошланишига бир ой қолганда бахтли тасадиф туфайли иштирокчига айландик. Вақт тиғизлиги сабабли мен терма жамоа аъзоларини тахминий ва таваккал қилиб берган эдик. Шунга қарамай Худога шукрки ишонч билдирган футболчиларнинг ҳаммаси 100% ишончни оқлашди. Жаҳон чемпионатида ҳар бир ўйинни финал каби ўтказдик. Мақсад эса фақат чемпион бўлиш эди. Финал учрашувида ғалаба қозондик. Бу ҳолатни сўз билан ифодалаш қийин. Бутун жамоа кимдир кулар эди, кимдир йиғлар эди, кимдир сукут сақлар эди. Бунинг ҳаммаси қувончдан эди. Бизни бутун Ўзбекистон қўллаб-қувватлаб турганини сезар эдик. Футболчиларда жаҳон чемпионатидан сўнг қизиқиш ва ҳаракат яна кучайди. Ҳозирги кунда меҳрибонлик ўйида шуғулланаётган йигитларнинг барчаси терма жамоа аъзоси бўлиш истагида ўз устиларида ишламоқда.

- Бир неча кун олдин Тожикистонда ҳалқаро мусобақада иштирок этдингиз. Ушбу турнир ҳақида қисқача фикр билдирсанигиз?
- Тожикистондаги турнир ҳақида биз Москвадаги жаҳон чемпионатида тожикистонлик дўстларимиз билан келишиб олган эдик. Улар йигитларимиз кўрсатган ўйиндан сўнг рухланиб, бизни Тожикистонга таклиф қилиш истаги борлигини айтган эди. Шу ойнинг бошида Ўзбекистон футбол ассоциациясига Тожикистонда халқаро турнир бўйича таклиф бўлди ва бунга ижобий жавоб берилди. Тожикистонда анъанавий ўтказилиб келинаётган меҳрибонлик ўйи тарбияланувчилари ўратасида бу турнир ҳалқаро турнир бўлиб, унда биз биринчи бор иштирок этдик. Турнир финалида Ўзбекистон-Тожикистон (4:0) ҳисоби қайд этили ва биз ғалаба қозондик. Халқаро турнирда жаҳон чемпионатида иштирок этмаган йигитларни жалб қилдик чунки бу турнир биз учун Жаҳон Кубогига тайёргарликни бир қисми бўлиб хизмат қилди.



- Шу йил июль ойида Польшада меҳрибонлик ўйи тарбияланувчиларидан ташкил топган терма жамоалар ўртасида Жаҳон Кубоги бўлиб ўтади. Миллий терма жамоамиз ушбу ҳалқаро мусобақага қай даражада тайёргарлик кўрмоқда?
- ЎФА ва Халқ таълим вазирлиги билан келишган ҳолда аниқ дастур бўйича тайёргарликни сентябрь ойидан бошладик. Аввалига Тошкент шахар ,Тошкент вилояти, Сирдарё вилоятларида селекция ишларини катта мураббий Азиз Қосимов билан бирга олиб бордик. Танлаб олинган футболчилар билан Туркияда 10 кунлик ўқув -йиғинини ўтказдик. Шундан сўнг март ойида бошқа вилоятларда ҳам меҳрибонлик уйларида бўлиб селекция ишлари олиб борилди. Танлаб олинган 18 нафар футболчини 24 апрельдан 5 майгача Чиғатой терма жамоалар марказида 10 кунлик ўқув- йиғинини давомида синовдан ўтказамиз ва шундан сўнг Жаҳон Кубогига борадиган аниқ таркибни аниқлаб оламиз. Ўқув- йиғинлари ва Жаҳон Кубоги билан боғлиқ масалаларда ЎФА биринчи вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда. Селекция ишларини ўтказишдан асосий мақсадимиз барча иқтидорли ёшларга имконият бериш, терма жамоада соғлом рақобатни юзага келтиришдан иборат. Терма жамоада хеч кимга жой кафолатланмаган. Ким кучли бўлса уша футболчи терма жамоа аъзосига айланади.

Умуман олганда Ўзбекистон истъдодли футболчиларга бой. Уларни излаб топиб тўғри йўналишда йўналтирсак келажакда биз бемалол Осиё грандлари қаторига қўшила оламиз. Ҳозирги кунда клубларимиз ўз академияларини ташкил этиб келмоқда. 5-6 йилда албатта ўз мевасини беради. Потенциал жиҳатдан ҳеч бир Осиё гранд терма жамоалардан кам эмасмиз. Аксинча улардан устун тарафларимиз бор. Болалар футболига берилган эътибор ва яратилган шароит бу келажак меваси.



- Кўпчилик сизни кучли руҳшунос деб билади. Ёш футболчиларни қандай руҳлантирасиз?
- Тўғриси нима дейишни ҳам билмайман (кулиб). Ўзим спорт-психолигия йўналишини тугатганман ва бу соҳа ишда менга кўп қўл келади. Ҳаётда ўзим максималистман ва футболчилардан ҳам максимал натижани талаб қиламан. Ҳозирги футболда рухий тайёргарлик биринчи ўринда десам адашмаган бўламан. Меҳрибонлик уйида Суперлига клублари ва таниқли футболчилар билан кўплаб мастер-класслар ва учрашувлар ташкил қилиб келамиз. Қувонарлиси барча клуб ва футболчилар таклифимизни рад этмай ўз вақтларини ажратиб меҳрибонлик уйига ташриф буюришади ва биз ҳам Суперлига ўйинларини бевосита стадионлардан кўзатамиз. Бу ҳам ёшларимизни футболга бўлган меҳрини оширади.

- Қайси мураббийларга ҳавас қиласиз ва мураббий сифатида режаларингиз қандай?
- Чет эл мураббийларидан Жозе Моуринью менинг кумирим. Уни кучли мутахассис дея оламан. Ўзбекистондаги мураббийлардан Вадим Абрамов , Тимур Кападзе, Нодир Элибоев , Жамшид Саидов каби мутахассислардан маслаҳат оламан. Улар хеч қачон маслаҳатларини аямайди ва доимо ёрдамга тайёр.

Мураббий сифатида режаларим кўп. Ниятларим юксак. Шу кунга етишишимга ота-онамнинг маслаҳатлари ва дуолари билан етишганман. Худо хоҳласа мураббийлик соҳасида ўз билим ва тажрибамни ошириб, етук мураббийга айланишни истайман. Бу соҳада ҳали кўп билим ва тажриба орттиришим керак.

Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан бу каби болаларга яратилаётган эътибор жудаям юксак. Ўзбек халқи болажон ҳалқ. Сўзим сўнггида бизни қўллаб-қувватлаб келаётган Халқ таълим вазирлиги , “Локомотив”, “Пахтакор”, “Оқ-тепа” футбол клубларига ва барча юртдошларимизга терма жамоамиз номидан рахмат айтаман. Худо хоҳласа, Жаҳон Кубогини қўлга киритиб халқимизга қувонч улашамиз деган умиддаман.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика