RU

Последние новости

00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  6 23:54А Серия. "Рома" ўз уйида "Верона"ни қабул қилмоқда, Шомуродов илк дақиқаларданоқ гол урди! (онлайн ҳисоб)  23 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  7 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  223 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  65 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  30 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  18 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  7 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионати биз учун яқинлашиб бормоқда" Новости

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионати биз учун яқинлашиб бормоқда"

17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши баҳсдан сўнг Ўзбекистон бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва Лазизбек Мирзаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Барчани бугунги орзиқиб кутилган ғалаба билан табриклайман. Ҳаммага каттакон раҳмат. Биз сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилиб турдик. Бизнинг мақсадларимиз катта. Сўнги пайтлардаги яратиб берилаётган имконият ва натижалар Ўзбекистонда болалар футболи ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда. ИншаАллоҳ, Жаҳон чемпионати ҳам биз учун яқинлашиб бормоқда. 

Биринчи бўлим ҳақида

Бу ёшда психологик ҳолат кўп нарсани ҳал қилади. Биринчи бўлим бироз оғир ўтди. Болаларни руҳан тайёрлашга бироз вақт кетди. Уларни ўзларига ишончини қайтаришга ҳаракат қилдик. Олдимизда қиладиган ишларимиз кўп. 

Рақиб кучли томонлари ва заиф томонлари ўрганилди. Улар Осиёнинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланади. Уларга ҳам ғалаба жуда зарур эди. Лекин биз ҳаракат қилдик ва вазиятни ўз фойдамизга якунладик. Хатоларни совуқ мия билан кўриб чиқамиз ва уларни тўғирлаймиз. Биз бундан ҳам кўпроғига қодирмиз. Болалар ёш, улар устида ҳали кўп ишлаймиз. 

Жисмоний ҳолат ҳақида

- Бизда футболчиларни витаминизация қилиш бўйича муаммо йўқ. Бу борасида раҳбарият билан ҳаммасини ҳал қилганмиз. Биз аввалги Европа жамоалари билан ўйинларда болаларимизни жисмоний ҳолатини кўрдик. Бу тизимли нарса. Бу нарсани доимий олиб борсак, секин секин бизда ҳаммаси жойига тушади. 


Лазизбек Мирзаев:


Ўйин ҳақида 

- бугун қийин ўйин бўлиб ўтди. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. ЎФА вакиллари, мураббийлар ва жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Болалар ҳаммасини исботлади ва натижа билан нималарга қодирлигимизни кўрсатди. 


Гол ҳақида

- Яхши ният қилиб жарима зарбаси  олдига бордим. Ота-онам ва мухлислар учун олдимдаги имкониятдан фойдаланишга максимал ҳаракат қилдим. Худога шукур, бу гол билан тугади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика