RU

Последние новости

21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  184 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2

"Жамоадан кетишимда ҳам чиройли гол ургандим, қайтишим ҳам шундай якунланди ёхуд бугунги "Пахтакор"да ҳамма нарса ўзгарган" - Сардор Рашидов "Қайрат" билан учрашувдан сўнг яна нималар деди? Новости

"Жамоадан кетишимда ҳам чиройли гол ургандим, қайтишим ҳам шундай якунланди ёхуд бугунги "Пахтакор"да ҳамма нарса ўзгарган" - Сардор Рашидов "Қайрат" билан учрашувдан сўнг яна нималар деди?

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов "Қайрат"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Футболчи бугунги учрашувда ажойиб зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди. 

"Ўйин қизиқ ўтди. Биринчи навбатда ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан стадионга келиб қўллаб-қувватлаб туришди. Расмий беллашувлар олдидан охирги ўртоқлик ўйинимизни кўтаринки руҳда якунладик. Суперлига ва Ўзбекистон кубогида ғолиблик учун курашамиз. Биласиз "Пахтакор" доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди", - дейди Сардор Рашидов.

- "Пахтакор"га қайтишингизни гол билан нишонлашни кутганмидингиз?

- Кутиш ёки кутмаслик эмас, гол уриш ниятим бор эди. "Пахтакор"даги сўнгги голимни ҳам "пушка" услубида ургандим. Буни қарангки, қайтишим ҳам шундай бўлди. Давомли бўлсин. 

- Жамоага кеч қўшилдингиз. Спорт формангиз қандай?

- 100 эмас, 70-80 фоиз яхши ҳолатда дея оламан. Ўйинларгача янада оптимал ҳолга киришга ҳаракат қиламан. 

- "Пахтакор"да нима ўзгарган?

- Бугунги "Пахтакор"да ҳамма нарса ўзгарган. Максим Шацких ўзи ҳам футбол ўйнаган. Шу боис қўл остидаги шогирдларини ҳам тушунади. Ўйлайманки, бу мавсум ОЧЛда ҳам яхши натижа кўрсатамиз.  

- Узоқдан кўп бор чиройли голлар урасиз. Бунинг сири борми?

- Ҳаммаси худодан. Биз фақат тепамиз, холос. 

- "Пахтакор"га ОЧЛда ҳам ёрдам берасизми ёки ёзда бошқа жамоалардан таклиф тушса клуб қўйиб юборадими?

- Бу саволингизга жавоб бера олмайман.

Рейтинг: +4   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика