RU

Последние новости

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  3 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  25 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Жалолиддинов U-19 Осиё чемпионатида қатнашадими? Тимур Кападзе жавоб берди Новости

Жалолиддинов U-19 Осиё чемпионатида қатнашадими? Тимур Кападзе жавоб берди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси етакчиси Жасур Жалолиддинов Москванинг "Локомотив" клубига кўчиб ўтди.

Энди Жалолиддинов октябрь ойида Ўзбекистонда бўладиган Осиё чемпионатида иштирок этадими? Бу саволга жавоб олиш учун терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе билан боғландик. 

"Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га ўтаётганида ўзига ҳам айтганман, чунки билади октябрь ойида Осиё чемпионатида иштирок этади. Албатта, биринчи галда ўйин амалиёти керак. Шунингдек, "Локомотив"да ҳам ўзини кўрсатиши талаб этилади. У билан бу борада гаплашганман.

Лекин, умид қиламанки уни сўнги йиғинларга чақирамиз, биз билан мусобақада қатнашади. Ҳозир бирон бир гап ҳам айтишим қийин. Клуб раҳбарлари билан шартнома тузаётганда қитъа чемпионатида қўйиб юбориш масаласи ҳам келишилган бўлса керак. Бу ерда асосий таркиб ўйинчиси деган нарса йўқ. Барча асосий таркибга кириши мумкин. Биз унинг кучли жиҳатларидан турнир давомида фойдаланишни мақсад қилганмиз.

Ўтган давр мобайнида тажриба тўплади, ўсишга эришди. Осиё чемпионатига яқин уни йиғинга жалб қиламиз. Барибир биз учун керакли футболчиларимиздан бири ҳисобланади. Ўша вақтга қадар барчаси ҳал бўлади деб ўйлайман", - деди Кападзе.


Ўзбекистонда барча футбол мусобақалари 15 августга қадар қолдирилди. Coca Cola Суперлига ва U-21 Биринчилигида терма жамоа аъзолари тўп тепишади. Чемпионатлар тўхтагани футболчиларнинг жисмоний ҳолатига қанчалик таъсир қилади? Бу борада мураббий ўз фикрларини билдирди.

"Албатта, чемпионат тўхтаб қолгани футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилиши мумкин. 1-2 кун машғулот ўтказмаса у қадар билинмаслиги мумкин. Лекин, 5-10 кун мобайнида машғулот ўтказмаса салбий таъсир қилиши турган гап. Ўринбосарлар жамоаларида, биринчи лигада ҳаракат қиладиган ўйинчиларим ҳам бор, биринчи лигани ҳамма жамоалари ҳам машғулот ўтказаётгани йўқ. Уларни жисмоний ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олишим даркор.

Талабларимни, фалсафамни эслатиб қўйишим лозим. Октябрь ойигача ҳеч қанча қолмади. Икки ой тезда ўтиб кетади. Режа бўйича биринчи давра охирида уларни йиғишни мўлжаллаган эдим. Лекин, чемпионат тўхтатилди яна. Шунинг учун эртадан бошланадиган йиғин ниҳоятда зарур биз учун", - дейди мураббий.


3 август куни U-19 терма жамоасидан ташқари миллий терма жамоа ҳам Тошкентда йиғин бошлайди. Миллий терма жамоа ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе бу вазиятда қандай йўл тутади?

"Миллий терма жамоани йиғини кутилмаганда бўлиб қолди. Вадим Абрамовга Сервер Жепаров яқиндан кўмаклашади. Яна Азиз Ҳайдаров ҳам бор",- дейди Тимур Тохирович.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика