RU

Последние новости

02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1

Жалолиддин Машарипов: "Қатар Ўзбекистон учун омадли рақиб" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Қатар Ўзбекистон учун омадли рақиб"

Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал босқичида Таиландни мағлубиятга учратди (2:1).

Кўтаринки кайфиятда якунланган учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Жалолиддин Машарипов фикрларини билдириб ўтди. 


- Ўйин ҳақида фикрларингиз? 

- Таиланд бўлгани билан осон ўтмаслигини билар эдик. Улар ҳам оддий терма жамоа эмас. Таиландни 1-2та тўп фарқи билан ютганмиз. Биринчи голдан сўнг ўйинни бўшаштирдик. Улар ҳисобни тенглаштиргач биз яна темпни оширдик ва гол урдик. Кўрган бўлсангиз, яна ташлаб юбордик. Барибир эҳтиёткорлик бор эди. 

- Ҳисоб тенглашгач қандайдир ҳаяжон ёки босим юзага келмадими? 

- Ўйиннинг илк дақиқалардан ҳаяжон йўқ эди. Кеча кечга яқин тана ҳароратим кўтарилди. Отабек Шукуров ҳам шу сабабли майдонга тушгани йўқ. Ўйнай олмасамчи, деган ҳаяжон ўтди. Ўйнашим керак, дедим. Отабек Шукуровнинг умуман гапиришга ҳоли йўқ эди. Битта мен эмас, 2-3 нафар футболчилар шамоллаган ҳолда ўйнадик. Барибир ютганмиз деган ишонч бор эди. Ютишимиз ҳам керак эди. 

- Ҳозирги Қатар ҳақида нима дея оласиз? 

- Қатар доим биз учун қулай рақиб бўлиб келган. Қатар Ўзбекистондан доим қўрқиб ўйнайди. Бу терма жамоага қарши аввал яхши ўйнаганмиз ва ютганмиз. Бу сафар ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқамиз. 

- Кейинги ўйингача терма жамоа сардори сифатида футболчиларни кайфиятини кўтариш зиммангизда... 

- Кийиниш хонасидаёқ кайфиятни кўтардик. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши. Равшан Эрматов ҳам келиб бизнинг кайфиятимизни кўтаришади, деб ўйлайман. Бир томондан мухлислар ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳамма биз билан бирга эканлигини ҳис қиляпмиз.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика