RU

Последние новости

18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  47 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Жалолиддин Машарипов: "Пахтакор"ни ОЧЛга олиб чиқмоқчиман" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Пахтакор"ни ОЧЛга олиб чиқмоқчиман"

"Локомотив" вингери Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионликни маълум вақт эсдан чиқардик. Чемпионликни нишонлашга берилиб кетмаслигимиз керак. Бизни жуда муҳим баҳс кутмоқда. Финалга қаттиқ тайёргарлик кўрилмоқда. Йилнинг энг зўр ўйинини финалда кўрсатмоқчимиз. Финал аҳамият жиҳатдан анча юқори қийматга эга. Чунки "Бунёдкор"га финал ОЧЛ йўлланмаси учун ҳам муҳимлигини оширади. Биз ОЧЛ йўлланмасини нақд қилган бўлсакда, ўз музейимизни яна бир соврин билан тўлдирмоқчимиз. Финалда барча футбол мухлисларига ажойиб футбол спекталини намойиш этиб бермоқчимиз.

"Пахтакор"даги дўстларим ғалабани сўрашдими? Ҳа, албатта. Ўзим ҳам бу ҳақда ўйладим. Барибир "Пахтакор"да катта бўлганман. "Локомотив" билан финалда ғалаба қозониб, "Пахтакор"ни ОЧЛга олиб чиқиш ниятим бор. Бир ўқ билан иккита қўённи урмоқчиман: "Локомотив" билан кубокни оламан ва "Пахтакор"га ушбу ғалаба орқали ОЧЛга чиқишига ёрдам бераман.

Миржалол Қосимов "Бунёдкор"га келганидан кейин жамоа анча кучайди. Қосимов жамоага ғолиблик руҳини қайтарганини қайд этиш мумкин. Айни пайтда "Бунёдкор" кучсиз жамоага ютқазиб қўйиши мумкин, лекин исталган рақибни ютиб қўйиши ҳам мумкин, - дейди Машарипов.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика