RU

Последние новости

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  0 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  19 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Жалолиддин Машарипов: “Мен доим машғулотлардан сўнг пенальти тепганман” Новости

Жалолиддин Машарипов: “Мен доим машғулотлардан сўнг пенальти тепганман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Жалолиддин Машарипов кечаги учрашувдан сўнг қисқа интервью берди.

“Мухлислардан узр сўрайман, сабаби пенальтидан фойдалана олмадим. Умуман олганда, гол ўтказиб юборганимиздан сўнг кўплаб яхши имкониятга эга бўлдик ва гол урдик. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз. Қўшимча бўлимларда бироз чарчадик деб ўйлайман. Шу сабабли ҳам сал эҳтиёткор футбол кўрсатишга қарор қилдик.

Агар бугун терма жамоамизда жароҳат олиб, бизга ёрдам бера олмаган футболчилар бўлганида, биз бугун 90 дақиқанинг ичида ғалаба қозонган бўлардик. Чорак финалдаги натижа бизни қониқтирмайди.

Ҳимоявий футбол бизга қанчалик тўғри келади?

Нима биз бугун кўплаб ҳужумлар ташкил қилдик, терма жамоада доим ҳам ҳужум ташкил қилиб бўлмайди. Худо хоҳласа, олдинда ЖЧ саралаш учрашувлари турибди. Ушбу учрашувларда яхши ўтиб, Жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Мен доим машғулотлардан сўнг пенальти тепганман. Бугун рақиб дарвозабони бизни яхши ўрганган экан, мен зарба йўллаганимда охиргача марказда турди.

Барчадан узр сўраймиз. Худо хоҳласа, жароҳатдагилар қайтса, биз янада кучаямиз”,, — деди сардоримиз.

Рейтинг: -42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика