Жалолиддин Машарипов жамоасида бош мураббий ўзгарди
02 окт 2021 21:00
Новости
Жалолиддин Машарипов жамоасида бош мураббий ўзгарди
Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубида тўп тепаётганидан хабарингиз бор.
Қизиғи шундаки, "Ал Насср" Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга чиққан, Саудия Арабистони чемпионатида эса учинчи ўринда бораётган бўлишига қарамай, клуб раҳбарияти бош мураббийни ўзгартирди.
Жамоани шу пайтгача бошқариб келган бразилиялик Мано Мензес ўрнини португалиялик Педро Эммануэль эгаллади. Шундай қилиб Педро Эммануэль иккинчи бор Саудия Арабистонига қайтди. У биринчи марта 2018 йил "Ал Таавон"ни бошқариб, 2019 йил Қирол Кубогида зафар қучганди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Насср" 16 октябрь куни ОЧЛ чорак финалида БААнинг "Ал Ваҳда" клубига қарши баҳс олиб боради. "Ал Насср" Саудия чемпионатида охирги 5та ўйиндан тўрттасида зафар қучди. Шунга қарамай, бош мураббий ишдан кетди.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии