RU

Последние новости

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   2 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Жалолиддин Машарипов: "Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги нимчорак финал баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов миллий жамоанинг бугунги машғулотларидан олдин сайтимизга интервью берди. Суҳбат давомида Жалолиддин Машарипов терма жамоанинг тайёргарлиги ва кейинги рақибимиз бўлган Таиланд терма жамоаси ҳақида гапирди.


- Жалолиддин, терма жамоанинг тайёргарлиги қандай кетмоқда? Бироз танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтдингиз. Орада кейинги босқичдаги рақибимиз ҳам аниқ бўлди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Таиландга қарши ўйнашимиз кеча аниқ бўлди. Аввалроқ айтиб ўтканимдек, бизга рақибнинг фарқи йўқ эди. Бундан буёғига осон рақибнинг ўзи қолмади. Барча жамоалар кучли, ҳар бир ўйин финалга тенг бўлади. Кеча терма жамоа дам олди, лекин ҳар бир ўйинчи руҳий томондан ўзини тайёрлади. 

- Таиланд термаси ҳақида нима дея оласиз? Бу мамлакатда футбол ўсмоқда. Маҳаллий чемпионатга кўп легионерлар жалб қилинмоқда...

- Кўрган бўлсангиз, Таиланд Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади. Учрашув яхши бўлди. Уларда маҳаллий чемпионат ҳам кучаймоқда. Бундан буёғига ҳар бир ўйин биз учун финал. Концентрацияни йўқотмаган ҳолатда, рақибни ҳурмат қилиб майдонга тушиш керак.

- Қуръа ҳақида фикрингиз қандай? Агарда Таиланд тўсиғидан ўтсак, кейинги рақиб мазбон Қатар термаси бўлиши мумкин. Кеча Саудия Арабистони мағлуб бўлганда, улар бизга тўқнаш келишлари мумкин эди...

- Биз ҳаммани ҳурмат қиламиз. Қайси рақибга тўқнаш келишимиздан қатъий назар, фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Финалгача боришни мақсад қиламиз. Кеча Саудия Арабистонига қарши тўқнаш келганимизда ҳам фарқи йўқ эди. Чунки йигитларнинг барчаси тайёр. Тўғри, бир неча муҳим ўйинчиларимиз жароҳат олишди, аммо уларга ўринбосарлар етарли.  Қўлдан келганча, энг яхши натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Жароҳатлар ҳақида гапирдингиз, агарда ушбу йўқотишлар бўлмаганда, бунданда яхши ўйин кўрсатиб, чемпионликка даъвогар бўлишимиз мумкинмиди?

- Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз. Тўғри, муҳим ўйинчилар жароҳат олишди. Лекин уларнинг ўрнидаги футболчилар ҳам яхши ҳаракат қилишмоқда. Эътибор берсангиз, захирадан майдонга тушганлар ўйинни ҳар сафар кучайтиришмоқда. Тўғри, Шомуродов, Алиқулов, Алижонов ва Сергеевлар таркибда бўлганда яхшироқ бўларди, аммо биз ҳозир мавжуд имкониятларда ижобий натижа қайд этишимиз керак.

- Жалолиддин, буёғига плей-офф босқичи бошланади. Бу босқичда экстра таймлар ёки пенальтилар серияси бўлиши мумкин. Жамоа бу бўйича ишлашни бошлаб юборганми?

- Бу жараён энди бошланади. Машғулотларда албатта бу жиҳатлар бўйича ишлаймиз. Масалани иложи борича 90 дақиқа ичида ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.  

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика