RU

Последние новости

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  6 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  14 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Жалолиддин Машарипов: "Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов Championat.asia сайтига интервью берди.

Сайтимиз вакиллари Машарипов билан бўлиб ўтган савол-жавоблар мобайнида Гонконгдаги майдон ҳолати, Катанецнинг йўқлиги, Эрон билан тўқнашув, футболчининг "Истиқлол"даги муаммолари хусусида сўрадилар. 

- Эртанги муҳим ўйин олдидан фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Гонконг билан биринчи ўйинимизни ижобий ўтказиб олдик. Ўша ўйинда бизда кўп имкониятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз ва бу орқали мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Йигитлар ўйинга шай ҳолатда туришибди.

- Гонконгдаги майдон ҳақида кўп гапирилди. Ўша ерда ўйнаган футболчи сифатида нима дея оласиз? 

- Бундан ҳам ёмон майдонларда тўп тепганмиз. Майдонни айтиб ўтиб кетсак бўлади, аммо ўйлаб қарасак, ундан-да ёмон майдонларда ўйнаб катта бўлганмиз. Майдоннинг ҳолатига қарамай, ғалаба қозондик, бундан хурсандмиз. Дуранг ёки мағлубият хаёлимизга ҳам келмаганди. Ўйиндан олдинги машғулотимизни ўша стадионда ўтказгандик. Биз кичик майдонда тўп тепишимизни билгандик. Биламиз, Гонконг ва бошқа терма жамоалар биздан чўчийди.

- Эртага Катанецнинг бўлмаслиги футболчиларга қанчалик таъсир қилади? 

- Ҳамма футболчилар – профессионал. Йигитлар билан учрашувга жиддий ёндашиш кераклигини келишиб олдик. Эртага мухлислар кўз олдида мураббий йўқлигини билдирмаслигимиз ва уларга яхши кайфият улашишимиз керак.

- "Истиқлол"даги муаммоларингиз бартараф этилдими?

- "Истиқлол"даги фаолиятимда муаммо йўқ. Бир кун машғулотда иштирок этмадим, чунки дам олиш куни сўрагандим. Турли хабарлар тарқалди, аммо ҳеч қандай муаммо бўлмади, ҳаммаси жойида.

- Гонконгни ютсак, автоматик равишда кейинги босқичга чиқамиз. Фақат биринчи ўрин масаласи ҳозирча ҳал этилмай қолади. Эрон чемпионатида ўйнаётган футболчи сифатида Эрон МТЖни сафарда мағлуб этиш қанчалик ҳақиқатга яқин деб ўйлайсиз?

- "Истиқлол"даги терма жамоа вакиллари билан суҳбатлашганимда, улар Ўзбекистонни кучли дея таъкидлашди. Сал аввал айтганимдек, Ўзбекистон терма жамоасидан ҳамма қўрқади. Бугунги кунда ҳар бир терма жамоа билан қўрқмасдан, бемалол ўйнай оламиз. Биздан кўпчилик чўчийди. Пенальтилар устида астойдил ишласак бўлгани.

Жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи "E" гуруҳи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Гонконг учрашуви эртага 19:30 да бошланади. Учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

+1   
25 мар 19:03:20
David Terezege
Шуна килилар
+1   
25 мар 18:35:52
Азим Исмаилов
Ответ на комментарий пользователя АРСЛОН
Qanaqasiga oldindan chiqadi 1- 2- o‘rinlar avtomatik tarzda chiqadimi shunda
Кейинги боскичга 1 ва 2 уринни оладиган жамоалар чикади лекин кейинги боскичда курьага 1 еки 2 урин тасир килмайди
+1   
25 мар 18:32:36
TeMuR1994
Ответ на комментарий пользователя Axrorbek Studio
Juda kop oyinchilarimiz keyingi bosgichda aynan Qatar blan oynashni juda qattiq xoxlashyapti ekan
yanchib tashash kerak qatar yutish tugul bizga oyinda gol urishga qiynaladigan balki 10 yildan beri gol urolmagan jamoa oxirgi martda 2014 bunyodkorda 5-1 da adashib uribqoygan tushunarsiz gop nesterovdi boshi og'rib turgan vaqtda
+1   
25 мар 18:20:01
Axrorbek Studio
Ответ на комментарий пользователя TeMuR1994
xa yutishdi xoxlasak Alloh nasib qilsa osiyodagi xammani yuta olamiz osha qatar bilan oyinda negadur yutishdi xoxlamagandek tuyildi eslagandan foyda yoq lekin muhlis sifatida buni iloji yo'q
Juda kop oyinchilarimiz keyingi bosgichda aynan Qatar blan oynashni juda qattiq xoxlashyapti ekan
   
26 мар 06:16:26
Ibroxim
Ответ на комментарий пользователя Lochin Ziyadullayev
Катта гапирдингми гапинга жавоб беришинг керак агар ютолмасаларинг вабше энг катта чичко сен буласан гонгконг биз учун осон ракиб лекин бемалол ютамиз деб хархил финтлар килиб чичиб куйма агар пеналти тепсанг паненка килсанг яна демак сен узгармагансан ватан гурури сени ужарлигинг олдида бир пул дегани булади
Birodar jaloliddin juda kuchli oʻyinchi. Penaltilarda omadi kelmagani rost lekin juda keng koʻlamli ishni bajarib bergan
   
25 мар 23:27:28
Bexzodbek Mannopov
Эронни Озодида ютмасек хисобмас бари бир
   
25 мар 23:13:58
Davronbek Abduvaliev
Агар ЖЧ финал босқичига чиқсаларинг хамма қўрқиши мумкин. Омад.
   
25 мар 23:13:50
Davronbek Abduvaliev
Агар ЖЧ финал босқичига чиқсаларинг хамма қўрқиши мумкин. Омад.
   
25 мар 23:13:36
Davronbek Abduvaliev
Агар ЖЧ финал босқичига чиқсаларинг хамма қўрқиши мумкин. Омад.
   
25 мар 19:22:31
{ CHELSEA }
Kalash...
   
25 мар 18:19:07
АРСЛОН
Qanaqasiga oldindan chiqadi 1- 2- o‘rinlar avtomatik tarzda chiqadimi shunda
   
25 мар 17:55:26
TeMuR1994
xa yutishdi xoxlasak Alloh nasib qilsa osiyodagi xammani yuta olamiz osha qatar bilan oyinda negadur yutishdi xoxlamagandek tuyildi eslagandan foyda yoq lekin muhlis sifatida buni iloji yo'q
   
25 мар 17:37:45
assassin
Ха Осиё кубогидака уйнелар )
-4   
25 мар 18:17:31
Lochin Ziyadullayev
Катта гапирдингми гапинга жавоб беришинг керак агар ютолмасаларинг вабше энг катта чичко сен буласан гонгконг биз учун осон ракиб лекин бемалол ютамиз деб хархил финтлар килиб чичиб куйма агар пеналти тепсанг паненка килсанг яна демак сен узгармагансан ватан гурури сени ужарлигинг олдида бир пул дегани булади
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика