RU

Последние новости

03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  0 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  37 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  11 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  6 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  72 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  15 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2

Жалолиддин Машарипов: «Эрон билан алоҳида хисоб-китобимиз ҳам бор» Новости

Жалолиддин Машарипов: «Эрон билан алоҳида хисоб-китобимиз ҳам бор»

«Пахтакор» ниҳоят, қаттиқ уйқудан уйғонгандек. Мана, амалдаги чемпион ғолиблик учун курашаётган «Бунёдкор» ва «Локомотив»ни бирин-кетин мағлубиятга учратди.

«Шерлар»нинг охирги ўйинларида айниқса, истеъдодли ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ярқ этиб кўзга ташланди. У «Бунёдкор»га 1та, «Локомотив»га эса 2та гол «улашди». Хоразм футболи вакили хусусан, «темирйўлчилар»га қарши учрашувда катта ҳажмда иш бажарди. Бежизга Самвел Бабаян уни миллий жамоа йиғинига таклиф қилмади.  Биз айнан «Тошкент дербиси»дан сўнг Жалолиддинни суҳбатга тортдик.

- Жалолиддин, «Пахтакор» кучли жамоаларга қарши қандай ўйнаш кераклигини амалда кўрсатди. Ўйин ҳақидаги умумий фикрларингиз...


- Мана, дерби мақомидаги учрашувларда чемпионлик учун курашаётган жамоаларни мағлубиятга учратдик. Бу кутилмаган ғалабалар эмас. «Пахтакор» ҳамон кучли. Фақат, жорий мавсум айрим ўйинларда омад очиқчасига биздан юз ўгирди. Ҳозир эгаллаб турган ўрнимиз жамоамизга умуман ярашмаслиги рост. Лекин бу вақтинчалик ҳолат. «Бунёдкор» ва «Локомотив»га қарши ўйинлар олдидан мухлисларимизга «Пахтакор» ҳали борлиги ва ҳамон кучли эканлигини исботлашга келишиб олгандик. Бу вазифани уддаладик.

- Ушбу ғалабаларнинг асосий омили нима - кучли иштиёқми ёки мураббийлар томонидан танланган тўғри тактика?


- Иккиси ҳам. Ҳар бир футболчи майдонга катта иштиёқ билан тушди. Қолаверса, мураббийлар кўрсатмаларини тўғри бажардик.

- «Локомотив»ни ўрганиш жараёнида мураббийлар кўпроқ нимага эътибор қаратишганди?


- Рақибнинг тўпни ушлаб туриб, ўйинни назорат қилишига имкон бермаслик зарурлигини уқтиришди. Шунинг баробарида қарши ҳужумларда фаол бўлишимизни тайинлашди. Амалда худди шундай қилдик.

- Эътиборлиси, сиз ўйинда «дубл»­га эришдингиз. Демак, алоҳида тайёргарлик кўргансиз, шундайми?


- Ҳа, ўйинга шахсан ўзим  махсус шайлангандим. Зеро, учрашувни кўпчилик томоша қилиши тайин эди. Яширмайман, терма жамоага номзод эканлигимни исботлашни дилимга тугиб қўйгандим. Шукрки, буни уддаладим. Муҳими, голларим билан ғалабага ҳисса қўшдим.

- Охирги 4та ўйинда 4та гол уриб, 3та самарали «пас» бердингиз. Шахсий статистикангиз билан қизиқасизми?


- Албатта. Ҳар бир учрашувдан сўнг ўзгаришларни ҳисобга олиб қўяман.

- «Пахтакор»нинг нотекис иштирокини қандай изоҳлайсиз? Чемпионга нима етишмаяпти?


- Бизга нимадир бўлди. Очиғи, ҳайронман. Бир қарашда, ҳаммаси жойида. Нолийдиган жиҳат йўқ. Маошлар ҳам вақтида бериляпти. Ўзи ҳаттоки, гранд клублар ҳам баъзан шундай омадсизлик даврга тушадилар. Нима дердим, бу «Пахтакор» қисматида ҳам бор экан.

- Сизнингча, жорий мавсум якунида чемпионлик кимга насиб этаркин?


- Башорат қилмайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, сўнгги учрашувларда кўрсатган ўйинимизни олдинроқ бошлаганимизда, ҳозир биз ҳам чемпионлик учун курашаётган бўлардик.

- Жалолиддин, аввалги мавсумга таққослаганда, чемпионатда ижобий ўзгариш сезиляптими? Сизга айнан қайси ҳолат маъқул тушяпти?


- Ўзгариш бор. Мана, ўйинларда шиддат анча ошди, клублар дуч келган рақибга жиддий рақобат кўрсатишмоқда. Айниқса, турнир жадвали қуйи қисмида кескин кураш кетяпти. Сўнгги турлар бундан-да қизғин кечса керак.

- «Локо» билан ўйиндан кейиноқ миллий жамоадан чақирув олдингиз. Бундан кўпчилик хурсанд.


- Энг катта орзум ҳам миллий жамоада ўйнаш. Энди мураббийлар ишончини оқлаш учун астойдил тер тўкаман. Тўғри, бошида киришиб кетиш бироз қийин бўлади. Машғулотларда ҳаяжон сезиляпти, барибир. Лекин имкон беришса, албатта, ўзимни кўрсатаман.

- Демак, рақобатга тайёрсиз.


- Албатта. Менга озгина ишонч билдиришса, бас.

- Олдинда терма жамоамизни 2та муҳим ўйин кутиб турибди. Улардан шахсан сиз нима кутяпсиз?


- Фақат ғалаба. Бошқаси ҳеч биримизни қониқтирмайди.

- Хўш, Эрон термасини ниманинг эвазига ютиш мумкин?


- Форслар билан алоҳида хисоб-китобимиз ҳам бор. Бундан 4 йил аввалги саралашнинг илк ўйинида айнан уларга ютқазгандик. Эҳ, қандай аламли мағлубият. Япониялик ҳакамлар Одил Аҳмедовнинг тоза голини инобатга олишмаганди. Агар майдонда катта иштиёқ билан тўп сурсак, бу сафар форсларни ортга қуруқ қайтаришимиз мумкин. Мухлислар бизни биринчи ўйинда бўлгани каби қўллаб-қувватлаб туришса, бас.

- Шанба куни юртимизда ўқитувчи ва мураббийлар байрами нишонланди. Устозларингизга тилакларингиз...


- Барча устозларимни бирма-бир табриклаб чиқишга улгурдим. Айниқса,  миллионлар ўйинининг илк сабоқларини ўргатган Олимбой ака Давлетовдан миннатдорман. Ҳаммаларига яна бир карра раҳмат айтмоқчиман. Айнан уларнинг меҳнатлари ва сабоқлари эвазига бугунги даражага эришганимни сира унутмайман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика