RU

Последние новости

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  11 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  2 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  7 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  23

Жалолиддин Машарипов: "Австралиядан аламимизни олмоқчимиз" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Австралиядан аламимизни олмоқчимиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Ал-Айнда навбатдаги машғуолтни ўтказди.

Футболчиларимиз Австралияга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар якунига етгандан кейин терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Япониядан учралган мағлубият бизга қўшимча мотивация бўлиб хизмат қилади. Одатда, жамоа мағлубиятга учраса, кўпчиликда тушкунлик кайфияти бўлиши мумкин. Лекин бизда Японияга қарши ўйиндан кейин иштиёқ катта. Биз японларга қарши муносиб курашдик. Чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилдик. Австралия билан ҳам мана шундай курашамиз. Охиригача. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Рақибдан қўрқиш, чўчиш умуман йўқ. Японияга қарши ўйинда қандай ўйнай олишимизни кўрсатдик. Австралияга қарши бундан ҳам кучлироқ ўйин намойиш қиламиз.

Австралия терма жамоаси аъзолари кўпроқ юқоридан тўп узатмаларини амалга ошириб, бош билан ўйнашни маъқул кўради. Шундан келиб чиқиб, уларга қарши ўйинда тўпни ерда сақлашга, кўпроқ қисқа паслар билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Қатардаги Осиё Кубогида Австралия бизни 6:0га мағлубиятга учратган. Нимчорак финал баҳсида ана ўша мағлубият учун аламимизни олмоқчимиз. Худо хоҳласа, ғалаба биз томонда бўлади", - дейди Машарипов.

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика