RU

Последние новости

23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  0 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  0 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  36 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  12 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  17 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1

Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди" Новости

Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2026 саралаш ўйинларидан олдин терма жамоа ихтиёрига етиб келди.

- Ўзбекистон терма жамоасининг бўлғуси ўйинлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Терма жамоа ихтиёрига бугун келиб қўшилдим. Кичик муаммолар сабабли кечаги машғулотларга етиб кела олмадим, бу ҳақда мураббийлар хабардор эди. Гарчи кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган бўлсак-да, Туркманистон билан ўйинга бефарқ қарамаймиз. Бу учрашувлар ўз даражамизн сақлаб қолишга хизмат қилади. Мухлислар ҳам анча вақтдан бери терма жамоа иштирокидаги ўйинни соғинган. Уларни 3 очко билан хурсанд қилишимиз керак. 

- Эрон чемпионатида ўйнаб қайтдингиз, ушбу давр давомида ушбу мамлакат терма жамоаси аъзолари билан ўйнадингиз. Уларнинг бўлажак ўйинларга муносабати қандай?

- Эронликлар Ўзбекистонга қарши илиқ муносабатда бўлиб туришибди. Осиё кубогида ҳар бир жамоа биздан чўчийди деган гапим ўз кучида қолади, буни улар ҳам тасдиқлашди. Бу жамоага қарши қўрқмасдан ўйнай оламиз. "Озоди" стадионида ҳам уч очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

- Эрон ва Ўзбекистон чемпионатлари ўртасида қандай фарқ мавжуд?

- Эрон чемпионати терма жамоада бўлгани сингари жиддий курашларга асосланган. Пешқадам аутсайдерга қарши баҳсда ғалаба қозонишига ишонч ҳосил қилиб, майдонга чиқа олмайди. Бу ҳолатда менсимаган жамоа жазоланиши мумкин. Биз ҳам қуйи поғоналардаги жамоа билан дуранг ўйнаб, чемпионликни бой бердик. Ўзбекистон чемпионатида мухлислик қилиш ривожланди. "Андижон" Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди.

- Ризоян, Иззатиллоҳ каби футболчилар Эрон терма жамоаси қайдномасига киритилмади. Бу қанчалик таъсир ўтказади?

- Ризояннинг ёши катта. Эрон таркибни ёшартиришни бошлади. Уларнинг кўп ўйинчилари Европада тўп тепади, Иззатиллоҳ эса Дубай жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Эронликлар кейинги босқични олдиндан ўйлашни бошлади. 30 ёшли футболчи ёши катта футболчи ҳисобланмайди. Бундай ўйинчилар терма жамоа ва клубга керак бўлади. 34 ёшдан кейин эса ўйлаб кўрса бўлади. 

- Эронда чемпионлик учун Остон Ўрунов жамоаси билан кураш кечди. У билан гаплашиб турасизми?

- Остон менинг уйимдан юқори қаватда яшайди. Биз у ерда ўзбек футболчиларига бўлган ҳурматни оширдик. Клуб мухлислари биз ҳақимизда илиқ фикрда. Эрон жамоалари ўзбек футболчиларига талабгир, ҳатто мендан ҳам сўрашди. Кимлиги сир бўлақолсин.

- Олимпиадада иштирок этиш учун чақиришса, борасизми? 

- Биз Ватан учун ҳеч қачон ортга юрмаймиз. Шундай имконият берилса, албатта, бораман.

- Таътилингиз қачон тугайди ва Эронга қачон қайтасиз?

- Таътил ФИФА кунларидан сўнг тугайди. Қачон қайтишим номаълум.

- Париж Олимпиадасида қатнашадиган икки киши деярли аниқ бўлди. Учинчиси ким бўлишни хоҳлардингиз?

- Икки киши интервью берди дегани, Олимпиадага боради деганимас. Биз шунчаки ўз хоҳишимизни билдик. Ватанимиз байроғини кўтариш учун ёрдам берамиз. Ким борсаям, яхши ўринларни олиб келиш керак. Ўзбекистон футболи олдинга қараб ўсмоқда. Бу жараён тўхташи керак эмас.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика