RU

Последние новости

23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  9 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  13 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  11 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  20 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

Жалол Ҳоссейни - ОЧЛда ўйнаш бўйича эронликлар афсонаси Новости

Жалол Ҳоссейни - ОЧЛда ўйнаш бўйича эронликлар афсонаси

ОФК расмий сайти ОЧЛда иштирок этувчи давлатларнинг энг кучли футболчиси ким деган мазмунда сўров ташкил қилди.

Бунда дастлаб Эроннинг ОЧЛда ўйнаган (ўйнаб келаётган) энг яхши футболчиси аниқланди. Сайт ходимлари 5 нафар футболчини танлаб олишди ва "Эроннинг Осиё чемпионлар лигасидаги афсонаси ким?" деган маънода сўров ташкил қилишди. 

Сўровнома натижаларига кўра, "Персеполис" клуби сардори Жалол Ҳоссейни энг кучли деб топилди. Сўровда 8,064,537 мухлис иштирок этди. Бунда Жалол Ҳоссейни 50 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Фарҳад Мажиди эса 49 % билан иккинчи бўлди. 

Жалол Ҳоссейни номи мухлисларга яхши маълум. У Эрон терма жамоаси ҳамда клублари билан бир неча бор юртимизга келган. Бу ҳимоячи ўз терма жамоасида 100дан зиёд учрашувда майдонга тушган. ОЧЛда эса 2008 йилдан бери иштирок этиб келяпти ва шу пайтгача 58 ўйинда майдонга тушган. Футболчи бунга қадар "Сайпа", "Сепахон" ва "Нафт Теҳрон" клубларида тўп тепган. 2017 йилдан бери "Персеполис" аъзоси ҳисобланади. 

Сўровномада яна кимлар қатнашди? 

Шу ўринда сўровномада иштирок этган бошқа футболчиларни келтириб ўтсак. 

Меҳди Раҳмати - ОЧЛда 61 ўйин ўтказган. 

Фарҳад Мажиди - ОЧЛда 30 ўйин ўтказган.

Гасем Хаддадифар - ОЧЛда 38 ўйин ўтказган. 

Эҳсан Ҳажсафи - ОЧЛда 42 ўйин ўтказган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика