RU

Последние новости

11:33Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?  3 11:17"Астон Вилла" Асенсиони ПСЖдан сотиб олишга қарор қилди  4 10:40Файзуллаев: «Ҳамма сингари шок ҳолатга тушиб қолдим»  2 10:03Симеоне Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди  25 09:30Corriere dello Sport «Атлетик»ка қарши учрашувда «Рома»нинг асосий ҳужумчиси ким бўлишини тахмин қилди  4 08:52«Динамо»га қарши учрашувдан сўнг Аббосбек Файзуллаев фикр билдирди  1 08:24«Атлетико»ни EЧЛдан чиқариб юборган Анчелотти матбуот анжуманида нималар деди?  21 07:55«Қўқон-1912» таништирув маросимини ўтказди  0 07:27EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  16 03:55ЕЧЛ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  100 03:45ЕЧЛ. "Реал" пенальтилар сериясида "Атлетико"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди! "Арсенал" ва "Астон Вилла" ҳам чорак финалда  264 01:47"Атлетико" ўз рекордини ўрнатди  9 00:39ЕЧЛ. "Боруссия" амаллади  7 00:30Россия кубоги. Аббос Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКАдан ғалаба  5 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  2

Жаҳонгир Усмонов - «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондига бошқарув раиси этиб тайинланди Новости

Жаҳонгир Усмонов - «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондига бошқарув раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ниғматович Арипов раислигида бўлиб ўтган «Эзгу мақсад» хайрия жамоат фонди Васийлар кенгаши аъзолари иштирокидаги йиғилишда фондга бошқарув раиси тайинланди.

Бу лавозимни эндиликда марҳум сенатор, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмоновнинг ўғли Жаҳонгир Усмонов эгаллади.

Фонд мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, бемор ва имконияти чекланганларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштироки учун зарур шарт-шароитлар яратиш каби қатор эзгу ишларни амалга ошириб келмоқда. Фонд ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да (2017 йил), республикамиз ва хорижий шифохоналарда замонавий ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши орқали 50 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди, улар орасида кўплаб вояга етмаган жажжи ватандошларимиз ҳам бор.



«Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондининг янги раҳбари Жаҳонгир Мираброрович Усмонов 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. У Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Австралия бизнес коллежини тамомлаган.

Жаҳонгир Усмонов 1995 йилдан буён «ARDUS» қўшма корхонасининг бош директори ва «ILK PLYUS» инвесторлар уюшмаси аъзолари умумий йиғилиши бошқаруви раиси вазифаларида ҳам ишлаб келмоқда. Шунингдек, у мазкур фонд ташкил этилгандан буён бошқарув аъзоси ҳисобланади.

У 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон футзал Ассоциацияси вице-президенти лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида футзал бўйича мамлакат миллий терма жамоаси бир неча марта Осиё чемпионати совриндори бўлиши баробарида Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ҳозирда у Осиё футбол конфедерацияси қўмита аъзоси ҳам ҳисобланади.

Жаҳонгир Усмонов спорт соҳасида эришган ютуқлари учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланган.



Айтиш жоизки, «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, бемор ва имконияти чекланганларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш каби ташаббускорлик қилишда имкон қадар жонбозлик кўрсатмоқда. Умидсизларга умид, беморларга саломатлик, моддий ёрдам кўрсатиб, уларнинг юзидаги табассум, кўзидаги қувонч, орзулари рўёби учун қанот бўлмоқда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика